RU

Последние новости

09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  1 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3

Улуғбек Бақоев: "Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди" Новости

Улуғбек Бақоев: "Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин намойиш этдик. Ўйин бўйича футболчиларимга эътироз йўқ. Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди, уларни ғалаба билан табриклайман", – дейди Улуғбек Бақоев.

"Сўғдиёна" ҳозир турнир жадвали ўрталарида бормоқда. Ўтган мавсум 4-ўринни олган эди. Буни пасайиш десак бўладими?
Мақсадимиз улкан эди. Мавсум боши ва ўрталарини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, уйда ва меҳмондаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Шу боис биз ҳозир сиз кўриб турган ўринда бормоқдамиз.

Милан Митровичнинг ҳолати қандай?
У коронавирус билан касалланди ва даволанди. Дарвозага Ширинбой Абдуллаевни қўйяпмиз. Менимча, у дарвозани яхши қўриқламоқда. Миланга ҳам, Ширинбойга ҳам эътирозимиз йўқ.

Кубок баҳслари декабрь ойида бўлиб ўтади. Жамоа жисмоний тарафдан тайёр бўладими?
Буларнинг бари об-ҳавога боғлиқ бўлади. Йигитларга совуқ ҳавода ўйнаш қийинчилик туғдиради, чунки биз бунга кўникмагандик, лекин ҳаммасини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика