RU

Последние новости

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  1 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  5 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   5 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  54 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик" Новости

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" - кучли жамоа ва амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Улар билан очиқ футбол ўйнаш жуда оғир. Шу боис ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик, ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Менимча дуранг адолатли натижа. Улар ҳам, биз ҳам дарвоза тўсинни пойладик. Кейинги ўйинларда "Пахтакор"га омад тилайман, биз эса кейинги баҳсларга тайёргарликни бошлаймиз", - деб гап бошлади Бақоев.

- "Пахтакор" бир қатор етакчилари бугун майдонга тушмасликлари олдиндан маълум эди. "Сўғдиёна" ғалаба қозониб биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Футболчилар сўнгги дақиқаларда очиқчасига вақт чўзишди, бу нима билан боғлик?

- Ўйин доим ҳам сиз хоҳлагандек чиқмайди. Олдинги 9та турнинг барчасида камида биттадан гол уриб келаётгандик. Бугун эса бу анъанамиз якунига етди. Бунга "Пахтакор" футболчилари йўл қўйишмади. Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик. Раҳбариятни бир очко билан табриклайман.

- Бугун Норхоновнинг ўйини унча ўхшамади. Бу унинг терма жамоадан яқинда келгани сабабли бўлдими?

- У куни кеча Саудия Арабистонидан қайтиб келди. Шоҳрузни тахминан 1 ой кўрмадик. Унинг ҳозирги ҳолати билан тўлиқ таниш эмасмиз. Тез орада у яна ўз формасига қайтиб олади.

- Дурангдан қониқдингизми?

- Ҳа, амалдаги чемпион билан сафарда дуранг ўйнаш биз учун муҳим очко ҳисобланади.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика