RU

Последние новости

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  3 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  23 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  8 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Улуғбек Бақоев: "Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!" Новости

Улуғбек Бақоев: "Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!"

ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида вакилларимиз устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Кўрганингиздек, қийин об-ҳаво шаротида ўйнадик. Биз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлайманки, 3:0 дан кейин ҳаммаси ҳал бўлганди. Йигитларга қилинган меҳнат, сабр учун раҳмат айтмоқчиман. Бундай шароитда ҳатто ўйинни ўтириб томоша қилиш ҳам қийин. Футболчиларимиз, клубимиз мухлислари ва умуман барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!

- Чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилди. Бунга нима сабаб бўлди? Жўрабековнинг йўқлигими?

- Шаҳбоз Жўрабеков карточкалари кўпайиб кетгани боис бугунги баҳсни ўтказиб юборди. Шу боис Виталий Денисовни ўнгда ўйнатишга қарор қилдик. Ўйлайманки, у жуда зўр ўйнади. Ҳар қандай профессионал футболчи тўғри келса, ҳатто даврозада ҳам туриши керак. Бундай ҳолатлар учраб туради. 

- "Сўғдиёна" йирик ҳисобда ғалаба қозонганига қарамасдан, жамоангиз футболчиларида қандай хатоларни кўрдингиз?

- Ҳар бир учрашувда хатолар учрайди. Чунки бу – футбол. Хатоларсиз футбол бўлмайди. Ҳозир буни изоҳлаш қийин. Ўйинни кўриб чиқиб, шундан кейин хулоса чиқарамиз.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика