RU

Последние новости

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  1 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  14 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  24 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  16 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Улуғбек Бақоев: "Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!" Новости

Улуғбек Бақоев: "Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!"

ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида вакилларимиз устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Кўрганингиздек, қийин об-ҳаво шаротида ўйнадик. Биз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлайманки, 3:0 дан кейин ҳаммаси ҳал бўлганди. Йигитларга қилинган меҳнат, сабр учун раҳмат айтмоқчиман. Бундай шароитда ҳатто ўйинни ўтириб томоша қилиш ҳам қийин. Футболчиларимиз, клубимиз мухлислари ва умуман барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!

- Чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилди. Бунга нима сабаб бўлди? Жўрабековнинг йўқлигими?

- Шаҳбоз Жўрабеков карточкалари кўпайиб кетгани боис бугунги баҳсни ўтказиб юборди. Шу боис Виталий Денисовни ўнгда ўйнатишга қарор қилдик. Ўйлайманки, у жуда зўр ўйнади. Ҳар қандай профессионал футболчи тўғри келса, ҳатто даврозада ҳам туриши керак. Бундай ҳолатлар учраб туради. 

- "Сўғдиёна" йирик ҳисобда ғалаба қозонганига қарамасдан, жамоангиз футболчиларида қандай хатоларни кўрдингиз?

- Ҳар бир учрашувда хатолар учрайди. Чунки бу – футбол. Хатоларсиз футбол бўлмайди. Ҳозир буни изоҳлаш қийин. Ўйинни кўриб чиқиб, шундан кейин хулоса чиқарамиз.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика