RU

Последние новости

14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  1 14:28"Олимпик Мобиуз"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  1 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  8 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0

Улуғбек Бакаев: "Сабр, сабр ва яна сабр" Новости

Улуғбек Бакаев: "Сабр, сабр ва яна сабр"

Coca Cola Суперлигаси 5-турида "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Бухоро" устози Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдирди.


- Тўғрисини айтганда, йигитлар нимадандир қўрққандек бўлишди. Кейинчалик керак бўлмаган гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг ўзимиз ҳам вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Жамоанинг жисмоний ва рухий ҳолати талаб даражасида эмас. Кетма-кет тўртинчи мағлубият. Жамоа рухий тушкунликка тушиб қолган. Бундан чиқиб кетиш керак, йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Барча ҳаракат қилди, ҳеч кимга эътироз йўқ. Ишлашда давом этамиз. Мухлисларга эса сабр қилишларини сўраб қолардим. Аста-секинлик билан ўсиб ривожланишда, Кубок ва чемпионатда ғолиблик учун ўйнашга ҳаракат қиламиз. 

- Иккинчи бўлим арафасида бир йўла 3 ўзгариш қилдингиз.

- Биринчи бўлимда марказда тўпни кўп йўқотдик ва кўп ушлаб турдик. Ўйинни ўзгартириш керак эди ва барчасини хавф остида қолдиришга тўғри келди. Ўз навбатида рақибларда очиқ ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Ўтказиб юборилган иккинчи гол сўнгги дақиқада киритилди. Ўшанда ҳам дарвозабонни олдинга чиқардик. Бу футбол, хуштаккача ўйнаш керак. Шундай қилишга тўғри келди. 1:0 ва 2:0нинг фарқи йўқ. Иккинчи гол ҳеч нимани ҳал қилмади ҳисоб.

- Жамоа раҳбарияти Сизга қандай вазифа қўйди?

- Аввало, кетма-кет уч марта мағлуб бўлган жамоага уч очко тақдим қилиш керак эди. Энди бундай тушунтирсам. Йўқотилган очколарни ғалабалар орқали тўлдириб бориш. Кейинчалик вазиятга қараймиз. Ҳозирча нимадир дейиш қийин. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман, биз эса ишлашда давом этишимиз керак.

- Иккинчи давра олдидан таркибга қайсидир футболчиларни олиб келишни ўйлаб қўйдингизми?

- Трансферлар ойнасигача ҳали 8 ўйин бор. Ҳозир бу борада ўйлашга эрта. Ўйинлар давомида барчасини кўриб борамиз. Балки футболчи олмасмиз, балки олармиз. Барчаси футболчиларга ва улранинг кўрсатаётган ўйинларига боғлиқ. Ҳолат оғир. Аммо иложсиз ишнинг ўзи йўқ.

- 2017-2018 йилги мавсумда Сизнинг қўл остингиздаги жамоа яхши ўйин кўрсатган ва мухлисларнинг ишончи катта эди. Бу Сизга босим бермайдими?

- Агарда мухлислар бироз сабр қилишса, қўллаб-туришса, стадионни тўлдиришса, уларни хурсанд қиламиз. Шунчаки сабр, сабр ва яна сабр керак. Ҳозирдан ваъда бераман, ҳали биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика