RU

Последние новости

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Улуғбек Бакаев: "Мен афсунгар эмасман. Барчаси ўйинчиларнинг меҳнатсеварлигига боғлиқ" Новости

Улуғбек Бакаев: "Мен афсунгар эмасман. Барчаси ўйинчиларнинг меҳнатсеварлигига боғлиқ"

Суперлиганинг 6-тур баҳсларидан ўрин олган "Олимпик" ва "Бухоро" ўртасида кечган учрашувдан сўнг, "Бухоро" клуби бош мураббийи Улуғбек Бакаев учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйини ҳаяжон билан бошладик ва шу сабаб эрта гол ўтказиб юбордик. Кейин ўзимизга келиб олдик ва бир нечта вазиятларни яратдик. Мен бир нарса хурсанд қилмоқда секин асталик билан ўйин суръати пайдо бўлмоқда. Яратган вазиятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак эди, лекин футболда гол урмасдан натижага эришиб бўлмайди. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман ва бизга ҳам ғалаба тилаб қоламан.

- Ўтган мавсум энг яхши ассистент бўлган Александр Станисавлевич ҳозирча яхши ўйин намойиш эта олмаяпти, бунга сабаб нима?

- Александрда кичик жароҳат бор эди. У узоқ вақт давомида даволанди, мана энди ўйинларда иштирок этмоқда. Умид қиламанки у ҳар бир учрашувдан сўнг ўз ўйинини яхшилаб боради.

- "Бухоро" бош мураббийи сифатида эндигина иккинчи учрашувни ўтказдингиз, жамоа секин асталик билан ўзгармоқда. Сиз истаган жамоа шакилланиши учун тахминан яна қанча вақт керак бўлади?

- Мен афсунгар эмасман. Барчаси ўйинчиларнинг меҳнатсеварлигига боғлиқ. Трансферлар ойнаси кутамиз, лекин ҳали анча вақт бор. Футболчилар биринчи навбатда клуб номини ҳимоя қилишлари керак, чунки улар профессионаллар, уларда амалдаги шартнома бор. Биз майдонга чиқиб ўйинимиз билан барчасини исботлашимиз керак. Ҳаммага натижа қизиқ, икки учрашув ва 0 очко бу яхши эмас. Бизда ҳали етарлича вақт бор ва шу вақт оралиғида имкон қадар яхшироқ натижага эришишимиз керак.

- Жамоа иккинчи таймда гол уриш вазифаси билан майдонга чиқди, гол уриш учун футболчиларга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Катта эҳтимол билан руҳий ҳолат. Бундай ҳолат нафақат бита футболчида балки барчада кузатилди. Менинг фикримча футболчиларнинг "меҳмон"даги учрашувларга тайёргарлиги ва руҳий ҳолатини ўзгартириш керак, Меҳмон сифатида ўйнасак ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Натижа қачон қониқарли бўлади, қачонки ўйин сифатини яхшиласак, сабаби бир нечта учрашувдан буён гол ура олмаяпмиз. Ўйлайманки биз бу ҳолатни тўғирлаймиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика