RU

Последние новости

19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  25 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  0 18:45"Андижон" – "Сўғдиёна" 1:0 (Матнли трансляция)  17 18:20Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  16 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  86 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  8 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   5 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  4 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0

Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади" Новости

Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ўйин билан мавсумнинг иккинчи даврасига старт берилди. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, биринчи таймда гол уришимиз керак эди. Аммо қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Рақиб эса икки бор яхши вазиятга чиқиб иккита гол урди. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади.


- Давралар оралиғида "Бухоро" сафига янги футболчилар келиб қўшилди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Биринчи даврадаги ўйинимизни таҳлил қилган ҳолда янги футболчиларни таклиф этдик. Ҳужумни якунлаш ва ярим ҳимояда муаммоларимиз бор эди. Шу боис ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларни қўшиб олдик. Ўйлайманки, жамоамизга янги қўшилган футболчилар ҳали ўзларини кўрсатади. Биз ҳаммага вақт берамиз, лекин ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади.

- Табатадзе 12та ўйинда 1та гол урган экан. Бу сизни хавотирга солмайдими?

- Гол уриш бўйича омадсизлик кўп ҳужумчиларда учраб туради ва бунга нормал қараш керак. Балки Табатазденинг ўйин томонлама фойдаси тегар. У ҳимоячиларни чалғитиб, голни бошқа урса бунга ҳам розимиз. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо жамоа учун ўйнаш кераклигини ҳам ёддан чиқармайлик. Шу боис мен бу футболчини жамоамизга таклиф этаётганда статистикага унча қарамадим.



- Асосий муаммо ҳужум чизиғидами?

- Муаммолар бор, лекин айтганимдек гол уришимиз керак. Машғулотларда ҳамма яхши ишлаяпти. Ҳар бир ҳужумчимиз ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти.

- Футболчи пайтингизда жуда шиддат билан ўйнардингиз. Ҳозир жамоага шу нарса етишмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Менимча, бу футболчиларнинг психологияси билан боғлиқ бўлса керак. Жамоада ҳар хил футболчилар бўлади: кимдир агрессив, кимдир шовқинсиз, кимдир техникаси баланд, кимдир тез ва ҳоказо. Биз ҳар хил дунёқарашдаги футболчилардан жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

- Шоҳрўз Норхоновнинг кетиши ҳақида

- Норхонов жуда яхши футболчи, аммо фаолиятини бошқа ерда давом этиришга қарор қилди ва биз унинг қарорини ҳурмат қилдик. Унга омад тилаб қоламан, биз билан ишлагани учун эса раҳмат айтаман.



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика