Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?
02 мая 2025 12:39
Новости
Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бакаевнинг тақдири борасида кўплаб хабарлар тарқалди. "Бухоро" ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Жамоамизнинг турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолати мухлисларимизни хавотирга солаётгани бор гап. Шу ўринда, чемпионатдаги ўйинлар ҳали олдинда эканлиги ва яқин таъқибчилар билан орадаги фарқ катта эмаслигини инобатга олиб, жамоамиз раҳбарияти Улуғбек Истамовичга ишонишда давом этади. Бундан ташқари, клуб ва мураббийлар штаби ўртасидаги муносабатлар ижобий кўринишда эканлигини маълум қиламиз.
3 май кунига белгиланган "Машъал"га қарши ўйинда жамоамизни Улуғбек Бакаев тайёрламоқда. Вакилларимиз мазкур баҳсда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушади", – дейилади клуб расмий муносабатида.
Аввалроқ мутахассис Суперлига 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бухоро" (3:0) беллашувидан кейин раҳбариятдан истеъфо сўраган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии