RU

Последние новости

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  93 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  16 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Улуғбек Бакаев: "0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли" Новости

Улуғбек Бакаев: "0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлимда гол ҳам урдик, ВАР эса голни ҳисобламади ва офсайд борлигини айтишди. Билмадим, қаерда офсайд кўришди. Такрорий лавҳаларни кўрдим ва менимча гол тоза урилди. "Пахтакор"нинг таркиби кучли, ижрочилари бор. Улар ўз вазиятларидан фойдаланишди. Биринчи бўлимда иккита уришди,  иккинчи бўлим бошидаги хатолар эса... Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, йигитларга миннатдорлик билдираман. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, бироқ 0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли. Мағлубиятдаги барча айб ва масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- Жамоанинг таркиби ёмон эмас, шароитлар ҳам етарлича. Клубда молиявий ёки натижага салбий таъсир ўтказадиган бошқа муаммолар борми?

- Бу ерда ажратиб кўрсатиладиган нарсалар кўп. Ҳозир жамоа руҳий тушкунликда. Собиқ футболчи сифатида айтаман, бундай ҳолатдан чиқиб кетиш жуда қийин. Бу ерда бир "портлаш" керак. Яъни, ғалаба қозонишимиз ёки 3 очко олишимиз керак. Футболда футболчининг руҳий тушкунликка тушиб қолиши одатий ҳолат. Биз ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 4-5та зарба беряпмиз, рақиб дарвозабони яхши қайтаряпти. "Пахтакор"да эса зарбалари одатда чиройли голлар, ижро маҳорати билан якунланяпти, бунга эътироз йўқ. Шунчаки бизга берилган зарбаларнинг барчаси гол бўляпти. Демак, бу қандайдир ишончсизлик эмас, бошқа нарса. Руҳий қўрқишми, билмадим. Бу руҳий тушкунликдан тезроқ чиқиб кетиш керак. Лекин бу жуда қийин.

- Балки бунга жамоанинг фақатгина сафар ўйинларида ўйнаётгани сабабдир. Барибир Бухорода жамоа кўп ғалаба қозонарди.

- Қачонки биз Бухорода бўлсак, ўз жонажон стадионимиз бўларди, 25 минг мухлис келарди, бу эса қўшимча руҳ берарди. Баҳсли вазиятларда ҳакамлар мезбонларга ёнбосарди. Бу ҳам бир плюс. Сафарда бўлаётганимиз учун мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаяпмиз. Бу борада ҳам ньюанслар бор. Ҳозирча шундай.


Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика