RU

Последние новости

20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7

Ули Штилике: “Осиё ҳамда Европа ўртасидаги тафовутни йўққа чиқара оламиз” Новости

Ули Штилике: “Осиё ҳамда Европа ўртасидаги тафовутни йўққа чиқара оламиз”

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақиби – Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике Espn.com мухбирига берган интервьюсида терма жамоа режалари ҳақида сўзлаб берди.

ЖЧ-2018 саралаш баҳсларига тайёргарликни июнь ойида Испания ҳамда Чехияга қарши ўртоқлик ўйинлари билан бошлайдиган Жанубий Корея терма жамоаси сўнгги ўйинларда ажойиб статистик кўрсаткичларни қайд этган. Ўтган йили Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги баҳсларидан сўнг Ули Штилике жамоаси жами 15та ўйин ўтказди ва улардан 12тасида ғалаба қозониб, 3та ўйинда дуранг ўйнаган. Мазкур ўйинларда кореяликлар жами 44та гол уриб, ўз дарвозаларидан атиги 2та гол ўтказиб юборишган.

Жанубий Корея миллий терма жамоаси мазкур серияни ЖЧ-2018 саралаш турнирида ҳам давом эттиришни мақсад қилган. Ули Штилике бош мураббийлигидаги терма жамоа 1 июнь куни Австрияда Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Таъкидлаш жоиз, кореяликлар Европа жамоаларига қарши сўнгги бор бундан икки йил олдин ўйнаган эдилар. Жанубий Корея терма жамоаси учун омадсиз якунланган Бразилиядаги Жаҳон чемпионатида Бельгия кореяликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси 1 июнь куни Испания, 5 июнь куни эса Чехия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур ўйинлар терма жамоа учун ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари олдидан дастлабки тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Айни дамда Испанияда яшайдиган ва махаллий ОАВга кўплаб интервьюларни испан тилида берадиган Ули Штиликенинг айтишича, Испанияга қарши ўйин терма жамоа учун навбатдаги муҳим ўйинлар олдидан катта синов вазифасини ўтайди. “Албатта, натижа муҳим эмас, асосийси ўйин фалсафамизни ҳамда кореяликларга ҳос менталитетимизни йўқотмаслик. Аммо, аниқ айта оламанки, Испания ҳамда Чехияга қарши ўйинларда биз шунчаки рақиб учун спарринг-рақиб вазифасини бажариб бермаймиз”.

“Биз ўрин олган гуруҳ, иккинчсига қараганда кучлироқ деб ўйлайман. Эрон, Қатар, Ўзбекистон, Хитой ҳамда Сурияга қарши ўйинлар осон бўлмайди. Бу терма жамоалар ҳам, Осиёнинг энг етакчилари қаторида ва биз биргаликда Осиё ҳамда Европа футболи ўртасидаги кўприкни йўққа чиқара оламиз. Биз навбатдаги ўйинларга тайёргарликни юқори савияда олиб боришни ва гуруҳда дастлабки икки ўриндан бирини эгаллашни мақсад қилганмиз”, - дейди Штилике.

Таъкидлаш лозим, Жанубий Корея миллий терма жамоси ўзагини белгилаб берадиган кўплаб ўйинчилар айни дамда Европада тўп суришади. Аммо, мураббийлар штаби уларнинг барчаси ҳам ўз клубларида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан ҳавотирда. Айнан шунинг учун ҳам, Жанубий Корея терма жамоасининг сўнгги ўйинларига Англия ва Германияда тўп сураётган бир қатор футболчилар жалб этилмаган. Терма жамоа бош мураббийи худди шу сабаб туфайли Ли Чун Йон ("Кристал Пэлас"), Ким Жин Су ("Хоффенхайм") ҳамда Пак Жу Хо ("Боруссия Дортмунд")ни Жанубий Кореянинг сўнгги ўйинларига таклиф этмаган эди.

Албатта, германиялик мураббийнинг бу сиёсатини кўп танқид қилишди. Аммо, мураббий барча ўйинларга терма жамоани энг кучли ҳолатида тайёрлашга қарор қилганини ва муҳим ўйинларда терма жамоа шаънини ҳимоя қилаётган футболчилар оптимал формада бўлишлари кераклигини таъкидлаган.

Айни дамда, Ки Сун Йон ("Суонси") ҳамда Сон Хен Мин ("Тоттенҳэм") каби футболчилар ажойиб мавсумни ўтказишди ва терма жамоага катта фойда олиб келишлари мумкин.

Испания терма жамоасига қарши ўйин олдидан Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи терма жамоа футболчилари яхши кайфиятда эканлигини айтди. Испания ҳамда Чехия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари эса, Жанубий Корея терма жамоаси учун ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини бошлаб беради.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика