RU

Последние новости

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  5 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  10 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  119 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Ули Штилике: "Мураббий бўлганим туфайли одамларнинг ҳам гапини эшитаман" Новости

Ули Штилике: "Мураббий бўлганим туфайли одамларнинг ҳам гапини эшитаман"

Жанубий Корея ҳамда Сурия ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин, жанубий кореяликлар устози Ули Штилике билан матбуот-анжумани бўлиб ўтди.


Ули Штилике: "Олтита ўйиндан сўнг Сурия бунча очко (8) йиғади деб ҳеч ким ўйламаган эди. Бу сюрприз бўлди, аммо Суриянинг ҳозирги ҳолатига эътибор берсак, уларни мағлуб этиш осон эмас.

Ўйлашимча, Сурия сўнгги турдаги энг яхши жамоа бўлди. Биз сурияликлардан бор-йўғи 2 очко олдиндамиз ва уларни мағлуб этишимиз шарт.

Уйда ўйнаймиз ва муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. Аммо биз ҳимоядаги хатолар сонини минимумга етказишимиз керак. Мураббийлик вазифасида анчадан бери ишлайман ва аввал ҳам бундай ҳолатларга дуч келганман. Бироқ ҳозир фақат бу жамоа билан жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритиш ҳақида ўйлаяпман. Бу ишга киришсангиз, жавобгарликни бўйнингизга олишингиз керак, шу сабабли одамларнинг ҳам гапини эшитаман".

Ки Сон Ён: "Вазият яхши эмас, аммо бу биз билан содир бўлган энг ёмон воқеа эмас. Сурияни мағлуб этиб, вазиятни ўнглаш учун яхши имкониятга эгамиз. Терма жамоада мамлакатимизнинг энг яхши футболчилари ўйнайди ва бундай вақтда сиз энг зўр ўйинингизни кўрсатишингиз керак. Айни дамда биз яхши ўйинчи эканлигимизни исботлашимиз шарт. Аввалги баҳсда рақиб кучли бўлгани учун эмас, биз ўйин вақтида диққатимизни бир жойга тўплай олмаганимиз учун мағлуб бўлдик деб ўйлайман. 4 та ўйин қолди ва агар хатоларни такрорлайверсак бу ҳақиқатдан ҳам катта муаммога айланади".

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика