RU

Последние новости

13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  1 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  9 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  25 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  7 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1

Улар ҳозир қаерда? Диққатимизда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси (2010 йил) Новости

Улар ҳозир қаерда? Диққатимизда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси (2010 йил)

Эсингизда бўлса, 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2-ўринни эгаллаганди.
Алексей Евстафеев шогирдлари ўша мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида Шимолий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Фотоархивимизни кўздан кечираётиб ўша пайтда олинган суратга кўзимиз тушди. Яъни, ўсмирларимизнинг ўйиндан олдинги 11талик таркиби. Суратга қараб футболчиларнинг айни пайтда қаерда тўп суришаётгани билан қизиқдик.

СУРАТДА
(Пастки қатор чапдан бошлаб): Равшан Ҳайдаров, Тимур Ҳакимов, Асилжон Мансуров, Муҳаммаджон Абдуллаев (ҳозирги исм-шарифи Муҳаммад Расулов), Азиз Муротов.  
(Юқори қатор чапдан бошлаб): Сардор Раҳмонов, Бобир Давлатов, Сардор Собдирхўжаев, Жавлон Мирабдуллаев, Ғанишер Холмуродов, Аббос Махситалиев.

УЛАР ҲОЗИР ҚАЕРДА?

Равшан Ҳайдаров. Бу футболчи биринчи лига вакили “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳайдаров секин-аста олий лига даражасига кўтарилса керак.

Тимур Ҳакимов. Мавсумнинг биринчи ярмини “Андижон”да ўтказиб, кейин яна “Пахтакор”га қайтди. Мураббийлар унинг ўйинида пасайиш юзага келгани ҳақида кўп гапиришмоқда.

Асилжон Мансуров. Ҳимоячи иккинчи давра бошида “Гулистон” клубида рўйхатдан ўтди. Аммо ҳозиргача олий лигада майдонга тушгани йўқ.  

Муҳаммаджон Абдуллаев. Бу футболчи ҳозир “Навбаҳор” сафида ўйнамоқда. Йил бошида фамилиясини Расуловга алмаштирганини таъкидлаш лозим. Муҳаммаджон олий лига ўйинларида ҳам майдонга тушиб турибди.  

Азиз Муротов. Қанот ярим ҳимоячиси “Бухоро” клубида тўп тепмоқда. Асосан жамоа ёшлари сафида ўйнаётган футболчи, баъзан олий лига ўйинларида ҳам майдонга тушиб турибди.

Сардор Раҳмонов. Йил бошида “Машъал”дан Тошкентнинг “Локомотив” клубига ўтди. Ўйинида озгина бўлса ҳам ўсиш бор. Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иштирокчиси.  

Бобир Давлатов. Ёш футболчи ўтган мавсумда “Янгиер”да ўйнади ва бу йил бошида Қозоннинг “Рубин” клуби мактабига бориб таҳсил олишни бошлади. Ярим ҳимоячи “Рубин” клуби ёшлари билан машғулотларда иштирок этмоқда, бироқ ёши тўғри келмаганлиги учун ҳали расмий ўйинларда майдонга тушгани йўқ.

Сардор Собирхўжаев. Айни пайтда “Бунёдкор” ўринбосарлари сафида ҳаракат қилмоқда. Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иштирокчиси.

Жавлон Мирабдуллаев. Бу футболчи ҳам “Бунёдкор” ўринбосарларининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Лекин олий лига даражасига кўтарила олармикан?

Ғанишер Холмуродов. Биринчи лига вакили “Аланга” дарвозасини қўриқламоқда. Ўйинида унчалик ўсиш кузатилмади.

Аббос Махситалиев. “Пахтакор”да тўп сураётган Махситалиев доим ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Аммо ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013да ўзидан ёмон таассурот қолдирмади.


Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика