RU

Последние новости

23:56"Атлетик" — "Реал". Беллингем, Мбаппе ва Родриго асосий таркибда  0 23:32АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Челси" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари билан танишинг  1 23:15Озарбайжон кубоги. "Сумқайит" кейинги босқичга чиқди, Жалолиддинов 120 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:54ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олиб, мусобақани тарк этди  116 22:34"Байер" Вирцнинг нархини белгилади  2 21:40АПЛ тўртта топ клуби Испания терма жамоаси юлдузига қизиқмоқда  1 20:47"Боруссия Д" қишда Маленни қўйиб юборишга тайёр  0 20:18"Шабаб Ал Аҳли" — "Насаф". Таркиблар маълум  8 19:54Илёс Қурбонов: "Қаршида ўйнаб қайтганимиз сабабли тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлди"  5 19:45Баҳром Ҳайдаров: "Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади"  9 19:31Суперлига учун ўтиш ўйини. "Қўқон-1912" – "Металлург" 1:1. Highlights  1 19:17ФИФА ЖЧ-2034 саналарини белгилашда қийналмоқда  5 18:54"Қўқон-1912" пенальтилар сериясига кўра "Металлург"ни мағлубиятга учратиб, Суперлигага йўл олди. Дарвозабон Азизхон Исақов – қаҳрамон!  97 18:28"Бавария" хавбекига рекорд даражадаги шартномани таклиф қилишга тайёр  1 17:59Аморим 16 ёшли вундеркиндни "Арсенал"га қарши ўйин учун қайдномага киритди  15

Улар энди бошқа даража Новости

Улар энди бошқа даража

Халқаро майдонларда кураш олиб бораётган иккала клубимизнинг ҳам омади юришмаяпти.

ОЧЛ Элит муобақасида қатнашаётган "Пахтакор" бугун 6-ўйинини ўтказади. Шу пайтгача бешта баҳсда майдонга тушган "шерлар" уч дуранг ва икки мағлубият қайд этишди. Тўплар нисбати 1-3. Биламизки, Элит турнир Ғарб минтақасида 12та жамоа кураш олиб бормоқда. Ҳозирча 10-ўринда бораётган "Пахтакор" агар бугун ғалаба қозонса кучли саккизликка кириб олади, негаки айнан кучли саккизликдаги жамоалар плей-оффга йўл олади.

Осиё чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби "Ал Айн"да ҳам вазият яхши эмас. Бу жамоа ҳозирча ғалаба қозонгани йўқ. "Ал Айн" ҳисобида бешта ўйиндан кейин бир дуранг ва тўрт мағлубият бор. Тўплар нисбати 9-17. Бу томондан олиб қарасак, бугун "Пахтакор" бемалол ғалаба учун ҳаракат қилса бўлади.

Нуфузи бўйича Элитдан кейинги ўринда турадиган ОЧЛ 2 мусобақаси иштирокчиси "Насаф" эса турнир билан хайрлашиб бўлди. Агар жамоа ўтган тур "Ал Ҳуссейн"ни мағлуб этганида яхши имкониятга эга бўларди, бироқ ҳозирча 4 очко жамғарган "Насаф" эртага "Шабаб Ал Аҳли"ни мағлуб этган тақдирда ҳам иккинчи ўринга кўтарила олмайди.

Пасайиш йили

Бу йил ўзбек клублари учун пасайиш йили бўлди. Яхши, ёш футболчилар етишиб чиқмади. Ички чемпионатда интрига у қадар кузатилмади. Биз учун ойна вазифасини бажариб бераётган халқаро мусобақалар ҳам буни ўзида акс эттириб келмоқда. Авваллари "Пахтакор" ОЧЛда ҳар тугул ўзини кўрсата оларди. "Насаф" учун эса ОФК Кубоги ўз мусобақасига айланиб қолганди. Лекин бу мавсум нимадир бўлди-ю, "Пахтакор" ва "Насаф" анча кучсизланиб қолгани кўринди.

Тўғри, "Насаф" Суперлига чемпионлигини қўлга киритди. Аммо бунинг учун ўта кучли рақобатни енгиб ўтди дея олмаймиз. "Пахтакор" ва "Навбаҳор"да юз берган мураббийлар муаммоси, ОКМКда юзага келган кадрлар муаммоси "Насаф" фойдасига ишлади ва "аждарлар" бундан унумли фойдаланиб қолишди. Чемпион жамоа фақат Ўзбекистонда эмас, балки халқаро даражада ҳам Ўзбекистон номидан зўр ўйнаб бериши керак. Лекин "Насаф"нинг ОЧЛ 2да омади келмаяпти. 

Бу нима билан боғлиқ? Аввало футболчилар салоҳияти билан. Биз бир нарсани тушуниб етишимиз керак, айниқса ОЧЛ Элит бошқа даражага кўтарилиб бўлди. Энди бу пули борлар ва кучли футболчилар ўйнайдиган мусобақага айланади. Пули кам жамоалар ҳамда кучсиз футболчиларга "нон" йўқ. Демак, ОФК бежизга бизга 1+1 ўрин бермаган экан.

Хавотирли келаси йил

Келаси мавсум "Насаф" чемпион сифатида ОЧЛ Элитда қатнашади. Кубок соҳиби "Андижон" эса ўз омадини ОЧЛ 2да синаб кўради. Келаси йил мусобақа янада кучайиши ҳамда эътибор ортишини ҳисобга олсак, "Насаф" ва "Андижон" қандай тайёргарлик кўради ва Ўзбекистон номидан қандай қатнашади - бу бир қатор саволларни келтириб чиқаради.

Ҳозирги ҳолат шуни кўрсатяптики, биз ОФКдан 1+1дан бошқасини талаб қила олмаймиз. Қолаверса клубларимиз тўплаётган баллар ҳам 1+1дан ортиғига тортмаяпти. Чунки футбол ўйнашни тўхтатиб қўйдик. Олдинлари ёшлар ўзини кўрсатиб, ярқ этиб порларди. Лекин ҳозирги ёшларнинг кўзи олов йўқ. Ё ҳаммани смартфон буздими?

Терма жамоамизнинг ЖЧ саралашдаги энг катта ютуғи ва таянчи легионерлар бўлиб турибди. Агар терма жамоа фақат маҳаллий футболчилардан иборат бўлганида биз ҳозир 2-ўринда бўлмасдик. Чунки маҳаллий ўйинчиларда кучайиш, йил сайин ўсиш кўринмаяпти. Битта қандайдир поғонага чиққиб кейин тўхтаб қолишяпти. Яхшиям бахтимизга легионерлар бор, улар ҳатто Катанецсиз ўйнаб ҳам керакли очколарни йиғиб беряпти. Катанец таркибни танлаяпти, футболчилар футбол ўйнаяпти. Ҳозирги терма жамоамиз ўйини ва ютуғи шунда.

Кападзе, Жепаров, Одил Аҳмедов каби собиқ футболчиларнинг ёшлиги ёдингиздами? Улар ўйинга чанқоқ бўлиб туришарди. Кападзе-Жепаров тандеми айниқса Осиёда зўр иш берган йилларни кўрдик. Одил Аҳмедов ёшлигидан Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсата олганди. Нега ҳозир шунақа футболчилар етишиб чимаяпти? Нега биз халқаро ўйинларга ўйин ўтса бўлди қабилида қарай бошладик? Бу кетишда келаси йил "Андижон" ва "Насаф"дан нима кутамиз? Ё қатнашиб берса бўлдими? Бу каби саволларга бугундан жавоб изламасак, эртага кеч бўлади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+3   
03 дек 13:38:06
Salah Muhammad
Тўғри Ёзибсиз хозиргиларни шу смартфон бузяпти Илиги бўш хозирги ёшларни Телефон дан узоқлаштириб ейиш-ичишига ҳам эътибор бериш керак Табиий витаминли озиқ овқатлар га кўнгил буриш керак Хозирги ёшларни Телефон жону дили хайоти ва мамоти бўп қоганку (хаммасинияммасу) кўпини
+1   
03 дек 13:31:50
Жамшид Абдусамадов
Етишиб чикмиди ёшлар негаки хар битта жамоада собик фцтболчини угиллари уйнашни бошлаган уларни суний асосийга тикиш бор ва моддий манфат билан асосийга тикилвоти. Бу ишлар хар сохада очик ойдин куринвоти хозир. Футбол чукурликка кетди. Бекорга президент мок ни рахбари булмади бир нарсани билганлар манимча.
   
03 дек 21:56:46
Bahodirjon Nosirov
Andijon katta shov shuv ko'tarib o'ynaydi, endi osiyodagi kubokni oladi xali
   
03 дек 16:29:56
vueLtax7
Ha deb budjetni oyligini oshirguncha zavodlarni oyliginiyam oshirish kerak usha budjetga pul tushiradigan zavodlar va ularning ischilari emasmi
   
03 дек 15:55:51
Зулунов Абдумуталлиб Адилович
Журналист ёзиши керак тўғри. Ёзганига нари борса 200 минг сўм харажат қилар. Бироқ жамоага яхши футболчини олиб келиш учун нима қилиниши керак. Катта пул сарфлаш керак. Бирдона савияли футболси олиб келиш учун 500 минг АҚЎСавол жамоа бунақа катта пулни қаердан олади. Тангани бу томонини ким ўйлайди хурматли ёзувчилар.
   
03 дек 14:10:22
{ CHELSEA }
UZB jamoalariga ECHL hayf...
-1   
03 дек 14:51:00
Ula1984
Ответ на комментарий пользователя Жамшид Абдусамадов
Етишиб чикмиди ёшлар негаки хар битта жамоада собик фцтболчини угиллари уйнашни бошлаган уларни суний асосийга тикиш бор ва моддий манфат билан асосийга тикилвоти. Бу ишлар хар сохада очик ойдин куринвоти хозир. Футбол чукурликка кетди. Бекорга президент мок ни рахбари булмади бир нарсани билганлар манимча.
Ха жуда тугри фикр ёзибсиз. Жамоалар таркибида уйнаётган думбул ёшлар кимнингдир угли ёки жияни. Улар билишадики хохласаям хохласаям уша машхур жамовларимизда уларга жой кафолатланган. Истедоди бор ёшларимиз эса каерлардадир устачилик ёки кандайдир оддий ишларда ишлаб юришга мажбур булишяпти кунглида бир умрлик Зур футболчи булар эдим деган армон билан
-1   
03 дек 13:55:06
Aliakbar RM
Uff Insofli raxbarlar o'trsa hamma ishga vijdonan yondashsa sal yep ketorme xoramdan qorqsa fudbol rivojlanib ketardi bollarda mas ayb zo'r iqtidorlar Rasiyada ishlab yurbdi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика