RU

Последние новости

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  10 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  4 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  11 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Уилшер "бутсаларини михга илди" Новости

Уилшер "бутсаларини михга илди"

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшер профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бу ҳақда 30 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Твиттер саҳифасида маълум қилди.

"Бугун профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганимни эълон қиламан.

Футболчилик даври унутилмас таассуротларга бой бўлди ва карьерамда шундай лаҳзаларни бошдан кечирганимдан хурсандман. Боғда тўп тепаётган болаликдан тортиб, севимли "Арсенал" сардори бўлиш ва жаҳон чемпионатида ўз мамлакати шарафини қилишдек воқеалар шоҳиди бўлдим. Орзуларимни амалга оширдим дея оламан.

Ростини айтсам, сўнгги пайтларда ўзимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўйиним пасайиб бораётганини қабул қилиш қийин эди, бироқ ўзимни кўпроқ меҳнат қилмаётгандек ҳис қилардим. Бундай вазиятга тушишимни кутмагандим.

Бироқ эришган ютуқларимга фахр билан қарайман. Бундай мартабага эга бўлганим учун ўзимни жуда омадли ҳисоблайман", — деб ёзади Уилшер.

Уилшер "Арсенал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Лондон клубида ярим ҳимоячи 2008/09 йилги мавсум 16 ёшида дебют қилган ва "канонирлар" сафида жами 197 та ўйин ўтказган.

Футболчи "Болтон", "Борнмут" ва "Вест Хэм" клубларида ҳам тўп тепган. Уилшер Англия терма жамоаси сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика