УФФ ташкилотнинг бюджет миқдорини эълон қилди
27 дек 2017 13:20
Новости
УФФ ташкилотнинг бюджет миқдорини эълон қилди
Украина футбол федерацияси президенти Андрей Павелко айни дамда ташкилотнинг бюджети қанчалигини айтиб берди.
"Айни дамда ташкилотни давлат молиялаштирмайди, ФИФА ва УЕФАнинг маблағлари бор. Ҳамкорлик ва ҳомийлик шартномалари ҳам мавжуд. УФФнинг бюджети - 10 млн. евро атрофида" - дейди Павелко.
Ноябрь бошида мамлакат футбол федерацияси Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко билан шартномани узайтирган эди. Келишувга кўра, 41 ёшли мутахассис Евро-2020 саралаш босқичининг охиригача ишлаб беради.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии