RU

Последние новости

23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  0 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  0 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  16 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  7 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  23 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  13 20:34"Истиқлол" — "Санат Нафт". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0

“Уфа”га ўтиш тарихи, карантин ва Друлович ҳақида. Остон Ўрунов билан катта интервью Новости

“Уфа”га ўтиш тарихи, карантин ва Друлович ҳақида. Остон Ўрунов билан катта интервью

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов йил бошида Россиянинг “Уфа” клубига кўчиб ўтди. Айни пайтда карантинда бўлиб турган ҳамюртимиз билан турли мавзуларда суҳбатлашдик.

- Остон, бундан бир неча йил аввал берган интервьюингизда футболга кириб келишингиз сабабини сўрашганда акам сабабли деб жавоб берган эдингиз…
- Ҳақиқатдан ҳам мендан 3 ёш катта акам бор. Исмлари Достон. Достон акам футбол билан шуғулланар эдилар. Мен акамга қизиқиб футболга қатнашганман. Отам мени боксчи бўлишимни хоҳлаганлар. Болалигимда жуда жаҳлдор бўлганман. 6 ёшимдан 8 ёшгача карате билан шуғулланганман. Тақдир тақозоси билан мен футболчи, акам боксчи бўлди. Акам бокс буйича спорт устаси, ҳозирда ҳарбий бўлиб ишлайдилар. Шохжаҳон исмли укам ҳам футбол билан шуғулланади.

- “Пахтакор” академиясига келиб қўшилишингиз қай тарзда амалга ошган?
- Навоий шаҳрида футбол билан шуғулланиб юрган вақтим Фарғонадаги мусобақага борганмиз. У ерда Баҳодир ака исмли селекционерни эътиборига тушганман ва “Пахтакор”га таклиф қилган. Темур Олимхўжаев қўл остида машғулотларни давом эттирганман.

- “Пахтакор”да маълум вақт ўтказганингиздан сўнг сиз “Навбаҳор” жамоасига ўтдингиз ва бу том маънода фаолиятингиздаги кўтарилиш бўлди. Мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлдингиз, мухлислар эътиборига тушдингиз. “Навбаҳор” билан боғлиқ ёрқин хотираларингизни айта оласизми?
- “Навбаҳор”да мени жуда илиқ кутиб олишди. Жамоада энг ёш ўйинчи бўлсамда ўзимни эркин ҳис қилдим. Майдонда ва унинг ташқарисида бир-биримизни кўллаб-қувватлаб турардик. Натижа менимча ёмон бўлгани йўқ ва наманганлик мухлислар бизни қай тарзда қўллаб-қувватлаганини унутиш осон эмас.



- Олий лига, “Металлург” ва АГМК. Нима деб ўйлайсиз бу учта ном сизнинг фаолиятингиз билан қай тарзда боғлиқ?
- Ҳеч қандай жиҳатни кўрмаяпман. Фақат, сиз санаб ўтган жамоаларда кўплаб дўстларим бор, шуни биламан.

- Боғлиқлик шундай эди: Олий лигадаги дебютингизни “Металлург”га қарши ўтказгансиз, дебют голингизни эса АГМК жамоаси дарвозасига ургансиз. Остон “Уфа” жамоаси таркибига бориб қўшилишингиз қай тарзда амалга ошди?
- Ўтган мавсум тугаганидан сўнг менга Осиё давлатларидан, шунингдек ўзимизнинг жамоалардан таклифлар тушди. Лекин мени орзуим Европада тўп тепиш эди ва бир куни “Уфа” раҳбарияти менга қўнғироқ қилиб ўз жамоасига таклиф қилишди. Мен дадам билан маслаҳатлашган ҳолда уларнинг таклифини қабул қилиб, янги жамоам сафига Кипрдаги ўкув-машғулот йиғинига кўшилдим. Ўз навбатида мени тушунган ҳолда Европа жамоасига қўйиб юборган “Локомотив” раҳбариятига миннатдорчилик изҳор этмоқчиман.

- “Уфа” жамоаси бош мураббийи Вадим Евсеев ва мураббийлар штаби томонидан футболчиларга шу жумладан легионерларга муносабат қанақа?
- Жамоада ички муҳит аъло даражада. Легионер ва махаллий ўйинчиларни алоқаси жуда ҳам яхши. Шахсан менга клуб ёқди. Муррабийлар штаби биз футболчиларга яхши муносабатда. Биласиз, Евсеев ўз вақтида Росссия терма жамоасида тўп тепган ва унинг тажрибасига шубҳа йуқ.



- Футболчиларга яратиб берилган шароитлар ҳақида...
- Шароитларимиз жуда ҳам яхши. Биз футболчилар фақат футболни ўйлашимиз учун барча шароитлар яратилган.

- Бошқирдистон пойтахти ҳисобланган Уфа шаҳри ўзига хос табиатга эга шаҳар. Оқ (Агидел) дарёга Уфа ва Дема дарёлари қуйиладиган жойда жойлашгани учун ҳавоси ҳам тоза ва мусаффо. Шаҳар билан танишиш имкони бўлдими?
- Ҳали шаҳар билан тўлиқ танишганим йўқ. Чунки, кўп вақтимизни йиғинларда ўтказдик. Лекин, бир кўришда айтиш мумкинки, шаҳар жуда чиройли ва ҳавоси яхши.

- Украина терма жамоаси ва “Манчестер Сити” футболчиси Александр Зинченко билан сизни жуда ўхшаш томонингиз бор. Александр Зинченко ҳам Остон Ўрунов ҳам бир хил 19 ёшида “Уфа”жамоасига келиб қўшилган ва жамоадаги дебют учрашувини “Краснодар”га қарши ўтказишган. Сизнинг кичик устунлигингиз Зинченко дебют учрашувида 45 дақиқа харакат қилган бўлса сиз 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилдингиз...
- Зинченко “Уфа” сафида яхши ўйин кўрсатиб Европа гранд жамоасига ўтиб кетди. Менинг ҳам орзуим шу. Статистикага унчалик аҳамият бермасдим. Лекин, сиз айтиб ўтган фактлар менга ёқди (кулади).


- Ҳозирча чемпионат учрашувларида “Краснодар”, “Зенит” ва ЦСКА жамоаларига қарши майдонга тушдингиз. Россия премьер-лигасидан олган дастлабки таассуротларингиз...
- Аҳамият берсангиз биз 3та ўйинни Россиянинг гранд клубларига қарши ўтказдик ва учала ўйинни ҳам рақибларимиз майдонида ўтказдик. Учта ўйин жуда қизиқарли ўтди. Менга айнан “Зенит” билан ўйинимиз ёқди. Гранд клубга қарши жамоадошларимиз билан тартибли ўйин ўтказиб бир очкога эга бўлдик.

- Мухлисларингиз сизни Олимпиада йўлланмасини берувчи Осиё чемпионати якуний таркибида кутишди. Лекин, Любинко Друлович сизни якуний таркибга жалб қилмади. Миш-мишларга қараганда Любинко Друлович билан муносабатларингиз яхши эмас экан. Осиё чемпионатига бормаганингиз сабаби Друлович билан муносабатларингизми ёки “Уфа” жамоасига ўтаётганингиз сабаб эдими?
- Ҳар бир футболчини орзуси ЖЧ ва Олимпиадага чиқиш деб ўйлайман. Мен ўтган йили ҳамма йиғинларда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Лекин, афсус Друлович мени Осиё чемпионатига олиб кетмади. Тўғри ҳар бир мураббийни футболга ўзини қарашлари бор ва мен уни таркибга қўшмаганидан ўз устимда янада кўпроқ ишлашим керак деб билдим. Агар, мураббийлар штаби менга имкон берганида Олимпиадага чиқиш учун мен боримни берардим. “Уфа”нинг таклифи айнан Осиё чемпионати бошланишидан бироз олдин бўлди ва буни Осиё чемпионатига бормаганлигимга боғлаш нотўғри.



- Миллий терма жамоамиз сафида 2019 йил 2 июнь куни Туркияга қарши 18 ёш 5 ой 14 кунлик вақтингизда дебют қилдингиз. Бу ёшда миллий жамоада ўйнаш ҳавас қиларли албатта. Шу ўйиндан олган ҳиссиётларингиз...
- Терма жамоада ўйнаш ҳар бир ўйинчи учун фаҳр. Мен бунга 18 ёшимда эришганимдан хурсандман. Бу натижа билан тўхтаб қолмаслик учун доим ўз устимда ишлашга тайёрман. Халқимизнинг азалий орзуси бўлган ЖЧга чиқиш учун барчамиз бир жамоа бўлиб ишлашимиз зарур.

- Остон Ўрунов карантин вақтида жисмоний ҳолатини ушлаб туриш учун нималар қиляпсиз?
- Карантин пайтида мен “Уфа”даги уйимда ўз устимда ишлаяпман, югуряпман, тренажорларда ишлаяпман. Шунингдек, кўп футбол кўриб таҳлил қиляпман.

- Юртдошларимизга, мухлисларингизга тилакларингиз…
- Мухлисларга тилагим ҳозир бутун дунёда короновирус балоси ҳукмронлик қилаётган пайтда авваламбор ўз уйларида ўтириб оиласини ҳимоя қилишсин. Илоҳим биз тез кунларда бу вирусни енгиб чиқамиз.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика