RU

Последние новости

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

РПЛ. "Ростов" бир киши кам бўлиб қолган "Уфа"ни мағлуб этди Новости

РПЛ. "Ростов" бир киши кам бўлиб қолган "Уфа"ни мағлуб этди

Россия чемпионати 4-тури доирасида "Ростов" "Уфа" меҳмони бўлди.

Уфа

Премьер-лига . Тур 4

23/08/2020, 19:30

1
:
0
Завершен

Ростов

Кенто Хасимото - 79'

Стадион: Neftyanik Stadium

45'
90'
39'  Вячеслав Кротов
46'  Артем Голубев (Оливье Тилль)
65'  Тимур Жамалетдинов (Гамид Агаларов)
75'  Олег Данченко (Игорь Безденежных)
77'  Кэтэлин Карп
78'  Гамид Агаларов
84'  Кэтэлин Карп (Ловро Бизяк)
64'  Матиас Норманн (Павел Мамаев)
65'  Алексей Ионов (Дмитрий Полоз)
79'  Кенто Хасимото
79'  Павел Мамаев
82'  Хорен Байрамян
84'  Бактиер Зайнутдинов (Евгений Чернов)
90'  Элдор Шомуродов (Давид Тошевски)
90'  Евгений Чернов

"Уфа" – "Ростов" 0:1

"Нефтяник"

Гол: 0:1 – 79 Хасимото.

"Уфа" – Беленов, Аликин, Сухов, Никитин, Данченко (Безденежных, 75), Голубев (Тилль, 46), Карп (Бизяк, 84), Алиев, Неделчару, Жамалетдинов (Агаларов, 65), Кротов.

"Ростов" – Бабурин, Хаджикадунич, Осипенко, Козлов, Глебов, Хасимото, Норманн (Мамаев, 64), Зайнутдинов (Чернов, 84), Ионов (Полоз, 64), Байрамян, Шомуродов (Тошевски, 90).

Огоҳлантиришлар: Карп (77), Агаларов (78), Байрамян (82), Чернов (90).

Четлатиш: Кротов (39).


Учрашув якунланди!

90. "Ростов"да ўзгариш: Шомуродов ўрнига Тошевски майдонга тушди.

87. Шомуродов "Ростов"нинг қарши ҳужумини бошлашга уринди, аммо тезликни оширавермагач "Уфа" ҳимоячилари ўз позицияларини эгаллашди ва қарши ҳужум тўхтатилди.

83. "Ростов" ҳудди Ўзбекистон терма жамоасидек баҳснинг сўнгги дақиқаларида бўш ҳаракат қилиб, рақиб ҳужум уюштиришига имкон беряпти.

82. Байрамян ўз жарима майдончаси ёнида рақибнинг бошига тепиб юборди, рақибда гол уриш учун қулай вазият.

79. ГОООЛ! Ниҳоят "Ростов" ҳисобни очди. Япониялик Хасимото Бахтиёр Зайнутдиновнинг қанотдан узатган тўпини боши билан дарвозага жойлади. 0:1! Ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, гол "тозалиги"ни текширмоқда.

78. Тўп яна қанотдан узатилди ва яна Мамаев дарвозага зарба берди, бу сафар Беленовдан сейв. Дарвозабоннинг ҳар бир сейвидан сўнг унинг стадиондаги турмуш ўртоғи Беленовга бўса йўллаб қўймоқда.

74. ЗАРБААА! БАйрамян тўпни қанотдан ерлатиб жарима майдончасига узатди, аммо Мамаевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

72. "Уфа" узоқ вақт ичида биринчи марта ҳужумга ўтди, аммо мезбонларнинг зарбасини "Ростов" посбони эгаллаб олди.

64. "Ростов" сафида ўзгариш: Норманн ўрнига Мамаев майдонга тушди.

60. Қанотдан узатмалар, жарима майдончасига ёриб киришлар фойда келтирмаяпти.

56. Ҳозирча "Ростов" сафида Норманн ва Байрамян фаол ҳаракат қилмоқда, қолганлар эса ҳудди шу натижага розидек ўйнашмоқда, хатто Шомуродов ҳам.

50. "Ростов" сон жиҳатдан рақибдан бир киши кўплиги туфайли тўпни рақибга бермаяпти ва жарима майдончаси ичига узатмаларни тиндирмаяпти, бироқ ҳозирча голдан дарак йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. ШОМУРОДОООВ! "Уфа" ҳимоячиларининг навбатдаги хатоси Элдорнинг голи билан тугаши мумкин эди, аммо посбон тўпни қайтарди.

43. Бахтиёр ҳисобни очишга яқин келди, аммо дарвозабонга ёрдамга каелган ҳимоячи тўпни чизиқ устидан қайтарди.

39. Қизил карточка. Бош ҳакам ВАР экранига яқинлашди ва Кротов рақибга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилганини кўриб, уни ўйиндан четлатди. "Ростов" энди бир киши кўп бўлиб ўйнайди.

36. Сариқ карточка. "Уфа" футболчиси огоҳлантирилди, аммо ҳакам ВАРдагиларни эшитяпти. Қизил карточка ҳам берилиши мумкин.

30. Норманнинг узатмасидан сўнг Шомуродов ўнг қанотда тўпни қабул қилди ва марказроқда очилаётган жамоадошига узатди. Тўпни тўхтатмай берилган зарба ҳимоячига тегиб қайтди.

28. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик "Ростов" томонда, аммо меҳмонлар голга тортувчи тузукроқ ҳужум уюштира олгани йўқ.

24. ЗАРБААА! Байрамян рақибнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллади ва тезлик билан дарвозага зарба берди. Посбоннинг сейви туфайли ҳисоб очилмади.

18. Шомуродов қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлашга уринди, аммо зарба ноаниқ.

14. ЗАРБААА! Шомуродов жамоадошининг ҳаволатиб узатган тўпни ўнг бурчак олдида ўзига тўғирлади ва ерга туширмай зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

8. Ҳозирча кичик устунлик "Ростов" томонда. Меҳмонлар тўпга эгалик қилишда рақибдан устун келишмоқда.

4. Шомуродов рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди ва уни Байрамянга узатди, аммо Хорен тўпни бўйсундира олмай, уни йўқотди.

1. Учрашув бошланди.

- Баҳс 18:30да старт олади.

Уфа – Ростов
23 август, 18.30, «Нефтяник» стадиони

Уфа – Беленов, Аликин, Сухов, Никитин, Данченко, Голубев, Карп, Алиев, Неделчару, Жамалетдинов, Кротов.
Ростов – Бабурин, Хаджикадунич, Осипенко, Козлов, Глебов, Хасимото, Норманн, Зайнутдинов, Ионов, Байрамян, Элдор Шомуродов.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика