Уэйн Руни тарихга кирди
15 мая 2017 19:09
Новости
Уэйн Руни тарихга кирди
Кеча Англияда Премьер-лига 37-тури доирасида "Тоттенхэм" жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди.
"Шпорлар" майдонида ўтган баҳсда Поччеттино шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Қизил иблислар" таркибида киритилган ягона жавоб тўпига Уэйн Руни муаллифлик қилди. Шу тариқа, Руни "Уайт Харт Лейн"да рақиб жамоалар таркибида энг кўп гол урган футболчига айланди. Кечагисини қўшганда Уэйн "Тоттенхэм" майдонида 7та голга муаллифлик қилган. Шу тариқа, "Вазза" "Уайт Харт Лейн"да энг кўп гол урган рақиб ўйинчиси сифатида тарихда қоладиган бўлди. Сабаби, кечаги ўйин "Тоттенхэм" учун ушбу аренадаги охирги беллашув эди. Кейинги мавсумдан жамоа бу стадионда ўйнамайди. Янги стадион битгунга қадар уй учрашувларини "Уэмбли"да ўтказади.

Похожие новости
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Комментарии