RU

Последние новости

20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  1 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  11 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  16 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 3:0 (матнли трансляция)  40 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  72

UEFA.com: ЕЧЛ. Нимчорак финал ўйинларининг рамзий терма жамоаси Новости

UEFA.com: ЕЧЛ. Нимчорак финал ўйинларининг рамзий терма жамоаси

УЕФА расмий сайти Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг дастлабки ўйинларидан келиб чиққан ҳолда, рамзий терма жамоани тузиб чиқди.
Дарвозабон: Бернд Лено ("Байер")

Фақатгина "Байер" ўз майдонида "қуруқ" ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. "Атлетико"га қарши ўйинда дарвозабоннинг хизматлари эвазига германияликлар дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Ҳимоячи: Бранислав Иванович ("Челси")

Ҳимоячининг муҳим ўйинларда муҳим голлар киритиши одатий ҳолга айланмоқда. Футболчи Париждаги ўйинда ҳам Терри ва Кэхилларнинг тўп оширишларини голга айлантира олди.



Ҳимоячи: Вячеслав Шевчук ("Шахтер")

Ҳаттоки Томас Мюллер билан тўқнашувдан сўнг ҳам футболчи ўйинда ўзини кўрсата олишга муваффақ бўлди.



Ҳимоячи: Аймен Абденнур ("Монако")
Агар Рикарду Карвалью ва Андреа Ражилар жароҳатлари сабабли заҳира ўриндиғида бўлмаганларида, Аймен ҳаттоки ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган бўларди. У Лондондаги ўйинда ишончли тарзда ҳаракат қила олди.


Ҳимоячи: Марсело ("Реал")

Футболчи "Шальке"га қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш билан биргаликда гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.



Ярим ҳимоячи: Фабиан Фрай ("Базель")
Бугунги "Базел"ни Фабиан Фрайсиз тасаввур қилиш қийин. У буни "Порту"га қарши ўйинда ҳам исботлади.


Ярим ҳимоячи: Хакан Чалханоглу ("Байер")

"Атлетико"га қарши ўйиннинг 57-дақиқасида Беллараби ошириб берган тўпни Туркия терма жамоаси футболчиси ўзининг кучли зарбаси билан рақиблар дарвозасига тўғирлаб қўйди.


Ярим ҳимоячи: Фабиньо ("Монако")
Фабиньо аслида ҳимоячи ҳисобланади. Аммо, Жереми Тулаланнинг йўқлиги футболчини ярим ҳимояда ўйнашига сабаб бўлди.  21 ёшли футболчи эса ушбу чизиқда ўзини ҳар томонлама кўрсата олди.


Ҳужумчи: Луис Суарес ("Барселона")

Суарес Англияга қайтишни дубл билан нишонлади. Унинг ушбу ўйиндаги ҳаракатлари "Барселона"нинг кейинги босқичга чиқиш ишини жудаям осонлаштирди.


Ҳужумчи: Криштиану Роналду ("Реал")

Португалиялик футболчи ўтган мавсумда Гельзенхиркенда иккита гол киритишга муваффақ бўлганди. Бу сафар эса у битта гол киритди ва уни Раулни рекордини такрорлашдан битта гол ажратиб турибди. 


Ҳужумчи: Альваро Мората ("Ювентус")

Альваро Мората "Боруссия"га қарши бўлиб ўтган ўйиндаги ғалабада ҳал қилувчи вазифани бажариш билан биргаликда голли узатма муаллифига айланишга ҳам муваффақ бўлди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика