RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Севилья"ни мағлуб этди ва Мадрид жамоаларига максимал яқинлашиб олди  108 02:43А Серия. Етакчи "Наполи" ўз уйида очко йўқотди  1 01:12Аввал биз ҳужумга ўтамиз (мутолаа учун)  0 01:05Англия кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 00:12Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди — Скира  3 23:15МЮ ва "Астон Вилла" Фермин Лопес учун 70 млн евро тўлашга тайёр эди. Хавбек "Барселона"дан кетишни хоҳламади  3 22:23Рафинья ким сабаб "Барселона"га ўтганини айтди  4 21:59Англия кубоги. "Ливерпуль" Чемпионшипнинг сўнгги ўриндаги жамоасига мағлуб бўлиб, сенсацион тарзда мусобақадан чиқиб кетди  26 21:10"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Реал"да жиддий йўқотиш  21 20:53Озарбайжон чемпионати. Жалолиддинов ва "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" эса ўз уйида ғалаба қозонди  1 20:37"ФарДУ" 15 февралдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади, дастлабки рақиблар маълум  0 20:13Янги мавсум Про лигада 6та жамоа қатнашади, бошқа мамлакатларнинг иккинчи дивизионидаги ҳолат қандай?  19 19:44CAFA аёллар футзал мусобақаси. Ўзбекистон илк турда Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 19:36Назорат ўйини. "Навбаҳор" БАА жамоасига жавобсиз 16та гол урди!  27 18:58Луис Диас Лондон клубига ўтиши мумкин  9

"Реал Мадрид" "Айнтрахт"ни ишончли тарзда мағлуб этиб, 5-марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди Новости

"Реал Мадрид" "Айнтрахт"ни ишончли тарзда мағлуб этиб, 5-марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

"Реал Мадрид" "Айнтрахт"ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди.

УЕФА Суперкубоги. "Реал Мадрид" - "Айнтрахт" 2:0

Голлар: Давид Алаба 37', Карим Бензема 65'

"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 23. Ферлан Менди, 4. Давид Алаба, 3. Эдер Милитао, 2. Даниэль Карвахаль (22. Антонио Рюдигер 85'), 8. Тони Кроос (18. Орельен Тчуамени 85'), 14. Каземиро, 10. Лука Модрич (21. Родриго 67'), 15. Федерико Вальверде (25. Эдуарду Камавинга 76'), 20. Винисиус Жуниор (19. Даниель Себальос 85'), 9. Карим Бензема.

Захира: 13. Андрей Лунин, 6. Начо, 5. Хесус Вальехо, 11. Марко Асенсио, 24. Мариано Диас, 7. Эден Азар, 17. Лукас Васкес. 

"Айнтрахт": 1. Кевин Трапп, 2. Эван Н'Дика, 35. Тута, 18. Алмами Туре (21. Лукас Аларио 70'), 25. Кристофер Ленц, 8. Жибриль Соу, 17. Себастьян Роде (27. Марио Гётце 58'), 36. Ансгар Кнауфф, 15. Даити Камада, 29. Йеспер Линдстрём (9. Рандаль Коло Муани 58'), 19. Рафаэль Борре.

Захира: 31. Йенс Граль, 40. Диант Рамай, 20. Макото Хасебе, 5. Хрвое Смолчич, 22. Тимоти Чэндлер, 6. Кристиян Якич, 11. Фарид Алиду, 23. Йенс Хёуге.

Огоҳлантиришлар: Лукас Аларио 90+2'


90+3. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "РЕАЛ МАДРИД" УЕФА СУПЕРКУБОГИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

81. Тони Крооснинг узоқ масофадан дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди.

72. "Реал" ажойиб комбинацияни амалга оширди. Вальверде жарима майдончаси ичида туриб Бенземага тўпни ерлатиб узатди, бироқ ҳимоячи хавфни бартараф этди.

70. Голдан сўнг ҳар икки жамоа таркибида ҳам ўзгариш бўлди. Ҳали учрашув якунига 20 дақиқа вақт бор. Хўш, камбэк бўладими?

Винисиус Жуниорнинг чап қанотдан жарима майдончаси томон узатган тўпини Карим Бензема дарвозага жойлаб қўйди.

65. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема ҳисобни иккитага оширди!

64. Ансгар Кнауфф жарима майдончасига кириб бориб дарвоза томон зарба берди, Куртуа тўпни қайтарди.

61. Каземиронинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

55. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Менди чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдончаси томон узатди. Винисиус Жуниорнинг дарвоза томон берган зарбасини эса Трапп қайтариб юборди.

Ушбу бўлим ҳам биринчисидан кўп фарқ қилмаяпти. Ўйин темпи юқори эмас.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+1. Ўйиннинг дастлабки бўлим ўз якунига етди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Каземиронинг чамаси 25 метрлардан дарвоза томон йўллаган зарбасини Трапп қайтарди.

Бурчакдан узатиб берилган тўпга "Реал" футболчиларидан бири бош билан олдинга узатди, Каземиро ҳам бош билан тўпни узатди, Давид Алаба эса бўш дарвозага гол урди. 

37. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал Мадрид" ҳисобни очди!

34. Ўйин темпи юқори эмас. Ҳозиргача жамоаларда бир мартадан хавфли вазият юзага келди. 

28. Карвахаль ҳамда Кристофер Ленц тўқнашиб кетишди.

24. Йеспер Линдстрём дарвоза томон кучли зарба берди, Куртуа хавфни бартараф этди. 

17. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Вальверда ўнг қанотдан олдинга ўтиб бориб тўпни Бенземага узатди. Карим эса тўпни Винисиусга берди, бразилиялик футболчининг дарвоза томон берган зарбаси дарвозабондан ўтди, аммо ҳимоячи Тута тўпни қайтариб юборди. 

14. ЗАРБА! Даити Камада дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвоза томон зарба берди, Куртуа эса жамоаси жонига оро кирди.

8. Вальверде тўп назоратини ўзига олиб, ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

3. Баҳс анча хотиржамлик билан бошланди. Жамоа аъзолари тўпни ўзларида сақлаб туриб, ҳужумга чиқиш йўлларини излашмоқда.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Жамоалар бугун мазкур кубокни қўлга киритиш учун майдонга тушадилар:

ЎЙИННИ УШБУ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ ЖОНЛИ ТАРЗДА ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика