"Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди
16 авг 2018 02:31
Новости
"Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди
Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "АТЛЕТИКО" "РЕАЛ"НИ МАҒЛУБ ЭТДИ. ЧИРОЙЛИ ЎЙИН УЧУН ИККИ ТОМОНГА ҲАМ МИННАТДОРЛИК БИЛДИРАМИЗ.
120. "Реал"да бурчак зарбаси. 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. Яна, яна бурчак зарбаси.
119. "Реал"нинг ҳужумларида мантиқ йўқ. Бу эса жамоа таслим бўлганлигидан далолат. Ҳеч қиси йўқ. "Реал" каби жамоага бир марта финални бой берса, ҳеч нима қилмайди.
117. Масала ҳалга ўхшайди. "Реал" 18 йилдан кейин еврокубоклар финалида мағлуб бўлади. Албатта, бир кун келиб, барча сериялар тугайди. Лопетегининг илк расмий учрашуви жуда омадсиз ўтмоқда. Олдинда 2 дақиқа вақт бор. Кутамиз.
116. "Реал"нинг ҳужуми Майораль рақибга қарши фол ишлатгунга қадар давом этди.
114. ЗАРБААААА!!! Модричнинг зарбаси анчагина хавфли бўлди. Бироқ посбон ўз ўрнида.
113. Серхио Рамос огоҳлантирилди.
111. Витоло "Реал" ҳимоясининг устидан кулиб ташлади. У Варандан олиб қўйилган тўпни қабул қилиб олди. Рамосни бир эмас, икки марта "хот дог"га жўнатди. Унинг ҳаракатларига "Реал"нинг барча ҳимоячилари алданди. Витолонинг зарбаси эса жуда суст бўлди.
109. Ўзгариш. Диего Коста ўрнига Хосе Мария Хименес тушди.
Йўқ, "Реал" Роналдусиз, Зидансиз ўзидек эмас. Бу кўринмоқда. Йигитларда ғалабага ташналик кўринмаяпти.
107. Витоло агар тўпни яхшироқ тўхтата олганида гол уриши мумкин эди.
Иккинчи қўшимча бўлим бошлаб юборилди.
105. Бу орада бизга Витоло огоҳлантирилганлиги ёдга солинди.
105. Тайм якунланиш арафасида "Реал"да имконият бўлди. Бироқ тўп олдириб қўйилди. "Атлетико" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Аммо Партей югуриб кетаётган жойида йиқилиб тушгани туфайли ҳужум тўхтади ва биринчи экстра таймга якун ясалди.
Қанотдан оширилган тўпни Коке секингина дарвозага жойлаб қўйди. 2:4!
104. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! КОКЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ!!!! 2:4!!!
102. Ўзгариш. Кроос ўрнига Майораль.
100. Модрич огоҳлантирилди.
98. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! САУЛЬЬЬЬЬ!!! Сауль қанотдан Партей оширган тўпни ерга туширмасдан даврзага киргизиб юборди.
95. Дани Карвахалнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди, бироқ тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
94. Ҳозирча "Реал" кўпроқ ҳужум қилишга уринмоқда. Жамоада устунлик бор.
90. Қўшимча бўлимни ҳам эсон-омон бошлаб олдик. Ҳали барчаси олдинда. Ухлаб қолманг яна... 90га чидаган 30га ҳам чидаши керак.
УЧРАШУВНИНГ АСОСИЙ ВАҚТИ ЯКУНЛАНДИ. СИЗЛАР БИЛАН ҚЎШИМЧА БЎЛИМЛАРНИ ТОМОША ҚИЛАМИЗ.
90+1. Дани Себальос огоҳлантирилди.
90. Ўзгариш. Лемар ўрнига Томас Партей тушди.
88. Икки жамоа ҳам қўшимча бўлимларга рози кўринади.
83. Ўзгариш. Иско ўрнига Васкес.
82. Диего Коста сариқ карточкаси бўлишига қарамай, барча ҳакамлар билан тортишмоқда.
Узоқ вақт давом этган ҳужумни Коста гол билан якунлади.
79. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! КОСТАААААА!!! ДУБЛЬЬЬЬЬЬ!!!!
76. Каземиро жароҳат олган кўринади. Шифокорлар майдонга тушишди. Унинг ўрнига Дани Себальос майдонга тушди.
74. Корреянинг зарбасини Навас ушлаб олди.
72. "Атлетико"да ўзгариш. Родриго ўрнига Витоло туширилди.
71. Бурчакдан ўйинга киритилган тўпдан кейин Варан зарба берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди.
67. Бенземанинг зарбасини Облак ушлаб олди.
65. Рамос-Коста дуэли давом этмоқда. Улар ўртасидаги рақобат жангга айланди. Коста йиқилиш арафасида Рамоснинг бошига тепиб кетди.
Рамос пенальтидан унумли фойдаланди.
63. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! РАМОСССССССС!!! 2:1!!!!
Крооснинг бурчакдан узатган тўпи Хуанфраннинг қўлига тегди.
62. ПЕНАЛЬТИИИИИИ!!!! "РЕАЛ" ФОЙДАСИГАААА!!!
61. Анхель Коррея огоҳлантирилди.
57. "Реал"да ўзгариш. Асенсио ўрнига Модрич. "Атлетико"да ҳам ўзгариш: Гризманн ўрнига Коррея.
56. "Атлетико"да яхши имконият. Жарима зарбаси.
54. Марсело огоҳлантирилди.
53. Диего Коста ҳужумга ўтди, рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бироқ у Дани Карвахалдан "енгилди".
51. "Атлетико" рақиб пости олдида кичик босим уюштирди. Аммо бундан "Реал" футболчилари чиқиб кета олди.
49. Гризманн бир неча футболчини алдаб ўтиб, зарба берди. Аммо тўп Каземиродан ўтмади.
48. Ҳозирча эътиборни тортадиган вазиятлар бўлмади.
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43. Тайм якуни арафасида "Атлетико"да бурчак зарбаси
40. Бэйл узоқ масофадан зарба берди. Бироқ ноаниқ.
39. Бироқ "Атлетико" ушбу стандартдан унумли фойдалана олмади.
38. Асенсионинг хатосини Каземиро тузатди. Бурчак зарбаси
36. Марко Асенсио Диего Костани йиқитгани учун огоҳлантирилди.
34. "Реал" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Иско Бэйлдан ажойиб пасни қабул қилиб олди. Бироқ зарба беришга шошилмади. Кейинчалик Марселонинг зарбаси "Блок"дан ўтмади.
30. "Реал" ўйинда катта устунлик қилмоқда.
29. ЗАРБААААААААА!!! АСЕНСИООООО!!! Хавфли зарба!!
Бэйл ўнг қанотдан ҳаволатиб тўпни ошириб берди. Жарима майдончаси ичида ҳаммадан баланд сакраган Бензема боши билан зарба берди ва гол урди, 1:1!
27. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!! БЕНЗЕМАААААААА!!!!
26. "Реал" узоқ вақт давомида ҳужум уюштирди. Сўнгги зарбани Марсело берди. Бироқ анчагина ноаниқ.
23. Ўйин асосан марказда кечмоқда.
19. Яна Коста ва яна Рамос. Бугун уларнинг жанги бўлмоқда.
17. Ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Чап қанотдан Марсело тўпни марказга ошириб берди. Тўп рекошет бўлиб, дарвозага йўл олаётганди. Бироқ Облак тўпни қайтарди.
16. "Атлетико" ҳам жарима зарбасига эга бўлди. Аммо Лемарнинг тепган тўпи анчагина ноаниқ кўриниш олди.
14. "Реал"да имконият бўлди. Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Тони Кроос ўйинга киритди. Бироқ узатилган тўпни "Атлетико" ҳимоячилари қайтариб қолди.
12. "Реал" жуда шошилмоқда. Ҳужумлар ҳам пала партиш.
10. Диего Симеоне ўйинни юқорида, трибунада томоша қилмоқда. У дисквалификация қилинганини барча билса керак.
8. Марказда Рамос Костага қарши фол ишлатди. Эҳҳҳ, Коста, гол вақтида ҳаводаги курашда Рамосни ютмаслик керак эди.......
7. "Реал" узоқ вақт давомида позицион ҳужум уюштирди. Аммо рақиб жарима майдончаси яқинида Гарет Бэйл рақибига қарши фол ишлатди.
Диего Коста узоқ масофага узатилган тўпни боши билан ўтказиб юборди ва ўзи ҳам Серхио Рамос ҳамда Рафаэль Варандан ўтиб кетди. Дарвозага яқинлашган Коста дарвозабон Кейлор Наваснинг боши тепасидан кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Голда дарвозабоннинг ҳам айби катта.
1. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ДАҲШАТЛИ СТАРТ!!!!!!
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ
- Учрашув бошланишига оз вақт қолди.
"Реал" - "Атлетико" 2:4
Гол: Диего Коста (1, 0:1), Карим Бензема (27, 1:1), Серхио Рамос (63-пенальтидан, 2:1), Диего Коста (79, 2:2), Сауль (98, 2:3), Коке (104, 2:4).
"Реал": Кейлор Навас, Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Тони Кроос (Борха Майораль, 102), Карим Бензема, Гарет Бэйл, Марсело, Каземиро (Дани Себальос, 76), Марко Асенсио (Лука Модрич, 57), Иско (Лукас Васкес, 83).
"Атлетико": Ян Облак, Диего Годин, Стефан Савич, Лукас Эрнандес, Хуанфран, Родриго (Витоло, 72), Коке, Тома Лемар (Томас Партей, 90), Сауль, Антуан Гризманн (Анхель Коррея, 57), Диего Коста (Хосе Мария Хименес, 109).
Огоҳлантириш: Марко Асенсио (36), Марсело (54), Анхель Коррея (61), Диего Коста (62), Дани Себальос (90), Лука Модрич (100), Витоло (105), Серхио Рамос (113).
Комментарии