УЕФА Симеоне ва Алонсо бўйича иш очди
28 мая 2014 01:16
Новости
УЕФА Симеоне ва Алонсо бўйича иш очди
УЕФА "Атлетико" устози Диего Симеоне ва "Реал" футболчиси Алонсо устидан иш бошлади.
Диего Симеоне финал ўйинининг қўшимча таймида "Реал" ҳимоячиси Варан билан тортишиб қолди ва майдонга югуриб кирди. Хаби Алонсо эса қизили сабаб ўйинни трибунада томоша қилаётган бир пайтда, Бэйлни голидан сўнг майдонга тушиб, жамоадошлари билан хурсандчиликни нишонлади.
УЕФА эса уларнинг ушбу ҳаракатларини ўрганиб чиқади. Якуний қарор июль ойи ўрталарида қабул қилинади.
Комментарии