RU

Последние новости

23:58ЕЧЛ. "Селтик" — "Бавария", "Фейеноорд" — "Милан" ва "Монако" — "Бенфика" ўйинларининг таркиблари маълум  0 23:21"Эвертон" — "Ливерпуль". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  2 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  0 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  28 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  3

УEФА Конференциялар Лигаси "камбағал жамоалар" мусобақасими? (батафсил) Новости

УEФА Конференциялар Лигаси "камбағал жамоалар" мусобақасими? (батафсил)

Янги мавсумдан бошлаб Европада клублар миқёсидаги учинчи мусобақа – УEФА Конференциялар Лигаси старт олади.

Унинг яратилиши Европа Лигаси обрўсининг ошиши, даромадларининг кўпайиши, телерадиокомпаниялар учун янги имкониятлар ва бир қатор мамлакатлардаги кучли бўлмаган жамоаларни танитиш учун хизмат қилади. Шу вақтгача Европа Лигасида 48 та жамоа (яъни бир кунда 24 та учрашув) қатнашар, бу эса турнирга бўлган қизиқиш ва келадиган даромадга кескин таъсир ўтказарди.

Янги мусобақа ташкил қилингандан кейин Европа Лигасида қандай ўзгаришлар юз беради?

- 2021/22 йилги мавсумдан бошлаб саралаш баҳслари аввалгидек 4 эмас, 2 босқичдан иборат бўлади;

- илк босқичда 16 та иштирокчи бўлади: 13 таси ЕЧЛ 2-саралаш раундидан ўта олмаган жамоалар ва 3 таси миллий кубоклар (УEФА рейтингида 14-16-ўринда турган мамлакатлар)да зафар қучган жамоалар;

- плей-офф босқичида 20 та иштирокчи бўлади: 8 таси илк босқичдан ўтганлар, 6 таси ЕЧЛ 3-саралаш раундидан ўта олмаган жамоалар ва 6 таси миллий кубоклар (УEФА рейтингида 8-13-ўринда турган мамлакатлар)да зафар қучган жамоалар;

- 2021/22 йилги мавсумдан бошлаб Европа Лигаси гуруҳ босқичида аввалгидек 48 эмас, энди 32 жамоа иштирок этади: 10 таси плей-оффда ғалаба қозонганлар, 10 таси ЕЧЛ плей-оффидан ўта олмаган жамоалар, 4 таси миллий чемпионатлар (УEФА рейтингида 1-4-ўринда турган мамлакатлар)да 5-ўринни олган жамоалар, 7 таси миллий кубоклар (УEФА рейтингида 1-7-ўринда турган мамлакатлар)да зафар қучган жамоалар ва биттаси Франция чемпионати (УEФА рейтингида 5-ўринда турган мамлакат)да 4-ўринни олган жамоа;

- юқоридаги 32 жамоа 4 тадан 8 гуруҳга ажратилади ва уларда 1-поғонани эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқади. 2-ўрин эгалари эса ЕЧЛ гуруҳ босқичида 3-поғонани олган жамоалар билан қўшимча ўйин ўтказади ва мазкур жуфтликларда ғолиб бўлганлар ҳам 1/8 финалга йўл олади;

Муҳим факт: 2022/23 йилги мавсумдан УEФА Конференциялар Лигаси ғолиби тўғридан-тўғри Европа Лигаси гуруҳ босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шу туфайли саралаш босқичида бироз ўзгариш юз бериши мумкин.

Европа Лигасидаги ўзгаришлар билан танишиб чиқдик. Бироқ, УEФА 2024 йилдан бошлаб мусобақа форматини ўзгартиради ва гуруҳ босқичи бўлмайди – унинг ўрнини швецарча тизимда ўтказиладиган турлар эгаллайди.

Энди УEФА Конференциялар Лигасига форматига тўхталсак

- Европа Лигаси ва ЕЧЛдан фарқли равишда янги мусобақада ҳеч қайси жамоа автоматик равишда гуруҳ босқичга йўл олмайди. Аниқроғи, финал босқичи иштирокчиси учта саралаш ва плей-офф раундидан сўнг маълум бўлади.

- илк саралаш раундида 72 та иштирокчи бўлади: 26 таси миллий кубоклар (УEФА рейтингида 30-55-ўринда турган мамлакатлар)да зафар қучган жамоалар, 25 таси миллий чемпионатлар (УEФА рейтингида 30-55-ўринда турган мамлакатлар)да 2-ўринни олган жамоалар, 21 таси миллий чемпионатлар (УEФА рейтингида 29-50-ўринда турган мамлакатлар)да 3-ўринни олган жамоалар

- иккинчи саралаш раудида 110 та иштирокчи бўлади: 36 таси илк босқичдан ўтганлар, 20 таси ЕЧЛ илк саралаш раундидан ўта олмаган жамоалар, 14 таси миллий кубоклар (УEФА рейтингида 16-29-ўринда турган мамлакатлар)да зафар қучган жамоалар, 14 таси миллий чемпионатлар (УEФА рейтингида 16-29-ўринда турган мамлакатлар)да 2-ўринни олган жамоалар, 16 таси миллий чемпионатлар (УEФА рейтингида 13-20-ўринда турган мамлакатлар)да 3-ўринни олган жамоалар, 9 таси миллий чемпионатлар (УEФА рейтингида 7-15-ўринда турган мамлакатлар)да 4-ўринни олган жамоалар, биттаси Португалия чемпионати (УEФА рейтингида 6-ўринда турган мамлакат)да 5-ўринни олган жамоа.

- учинчи саралаш раудида 62 та иштирокчи бўлади: 55 таси 2-босқичдан ўтганлар, 6 таси миллий чемпионатлар (УEФА рейтингида 7-12-ўринда турган мамлакатлар)да 3-ўринни олган жамоалар, биттаси Португалия чемпионати (УEФА рейтингида 6-ўринда турган мамлакат)да 4-ўринни олган жамоа.

- плей-офф босқичида 44 та иштирокчи бўлади: 31 таси 3-босқичдан ўтганлар, 8 таси Европа Лигаси саралашининг илк раундидан ўта олмаган жамоалар, 4 таси миллий чемпионатлар (УEФА рейтингида 1-4-ўринда турган мамлакатлар)да 7-ўринни олган жамоалар, биттаси Франция чемпионати (УEФА рейтингида 5-ўринда турган мамлакат)да 6-ўринни олган жамоа.

- УEФА Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичида 32 та иштирокчи бўлади: 22 таси плей-оффдан ўтганлар, 10 таси Европа Лигаси плей-оффидан ўта олмаган жамоалар.

- юқоридаги 32 жамоа 4 тадан 8 гуруҳга ажратилади ва уларда 1-поғонанни эгаллаган иштирокчилар 1/8 финалга йўл олади.

- 1/8 финалда юқоридаги 8 жамоага Европа Лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни олган 8 жамоа қўшилади ва улар чорак финалга чиқиш учун курашади

P.S. Жамоалар тақсимотини тушуниш учун УЕФА рейтингига қараш лозим. Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги линк орқали танишинг.

УEФА Конференциялар Лигаси ҳақида қўшимча маълумотлар:

*Саралаш раунди 8 июлдан 26 августгача давом этади.

*Гуруҳ босқичи 16 сентябрда бошланади ва 9 декабрда тугайди.

*Ўйинлар қачон бўлади – ҳафтанинг пайшанба кунлари, Тошкент вақти билан 22:45 ва 01:00 да старт олиши кўзда тутилган. 

*Мусобақанинг илк финали 25 май куни Албания пойтахти Тиранадаги “Миллий Арена”да ўтиши режалаштирилган.

*Бош совриннинг расмий кўриниши тез орада тақдим этилади. 

*Соврин жамғармаси ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган. 

*Дарвоқе, "Спорт" телеканали УEФА Конференциялар Лигасининг трансляция ҳуқуқини қўлга киритган. 

УEФА Конференциялар Лигасидан мақсад нима ўзи? Европа Лигаси ва ЕЧЛ каби турнирларда қатнаша олмайдиган ёки бу турнирларни саралашда тарк этадиган, аутсайдер ҳисобланган жамоаларга қўшимча имконият тақдим этиш. УEФА янги мусобақа орқали барча конфедерацияларини қамраб олмоқчи. Мусобақада фақат номи чиқмаган жамоалар бўлади деб ҳисоблаш нотўғри. Унда ТОП-5 лигалари вакиллари, Португалия, Нидерландия. Россия каби мамлакатларнинг таниқли жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин.

Элдор Акмурзаев тайёрлади

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика