RU

Последние новости

12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  52 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  22 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2

УЕФА Конференциялар Лигаси финали — кўз ўнгимизда ёзиладиган тарих Новости

УЕФА Конференциялар Лигаси финали — кўз ўнгимизда ёзиладиган тарих

2022 йилнинг 25 май санаси футбол тарихидаги муҳим кунлардан бири бўлиши аниқ.

Бугун футбол тарихида илк бор ўтказилаётган УЕФА Конференциялар Лигаси финал ўйини бўлиб ўтади.

Бу мусобақанинг илк мавсуми ҳам якунига етиш арафасида турибди ва УЕФА бу борада муваффақиятсизликка учрамагани мухлисларга аён бўлиб улгурди. Еврокубок баҳсларининг кўплиги томошабинлар қизиқиши катта эканидан далолат беради. Турли сабаблар туфайли Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигасига йўлланмасини қўлга киритолмаган айрим "ўртамиёна" жамоаларда ҳам энди еврокубокни қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Конференциялар Лигаси финалида Италиянинг "Рома" ва Голландиянинг "Фейеноорд" клублари ўзаро куч синашади. Улардан қай бири фаворит экани яққол сезилмоқда. Аммо бир фикрда қатъий туриб олмаслик зарур, чунки еврокубок финаллари доим кутилмаган воқеаларга бой бўлади.


Нима учун "Рома"?

Жозе Моуриньо 3та Европа турнири — Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ҳамда Конференциялар Лигасида ғалаба қозонган биринчи (!) мураббий бўлишга анча яқин. "Special one" 2003/2004 йилги мавсум Португалиянинг "Порту" клуби билан УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди. 2009/2010 йилги мавсум Италиянинг "Интер"и билан "шалпангқулоқ"га эга чиқди. 2016/2017 йили Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби билан Европа Лигасини қўлга киритди. Португалиялик энди "Рома" учун ҳам катта аҳамиятга эга учинчи мақомдаги еврокубокга сазовор бўлиш арафасида турибди.

"Рома" — Моуриньо бошқараётган ўнинчи жамоа ҳисобланади. Жозенинг мураббийлик фаолиятидаги ютуқлари тарихда қолди, аммо узоқ ўтмишда эмас: португалиялик сўнгги бор 2017 йил "МЮ" билан Европа Лигасини қўлга киритган. Мураббий "топ" даражада бўлиши учун "совринсиз муддати" 5 йилгача бўлиши керак. Кўплаб футбол мутахассислари Жозени аллақачон "топ" деб ҳисобламасликларини ҳам эслатиб ўтиш лозим. Бунга Жозенинг охирги иш жойлари ҳам исбот бўлаётгандек — "Тоттенхэм Хотспур" ва "Рома". Ҳар икки жамоага ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш лозим, бу клублар ўзлари иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиблик учун асосий номзодлардан ҳисобланмайди. Моуриньонинг "Тоттехэм"даги даври ўртамиёна жамоа билан ишлари ўхшайдими ёки йўқлигини билиш учун қайсидир маънода тажриба бўлган эди. Лекин "ўртамиёна клуб" билан ҳам муваффақиятли якун бўлиши мумкин эди, аммо жамоа итоаткор эмас, балки турли амбициялар орқали натижага эришишни истарди. "Шпорлар" президенти Дэниел Леви узоқ йиллар мобайнида жамоасини буюклардан бири қилишга ҳаракат қилди ва унинг уринишлари таҳсинга сазовор эди. Бироқ Леви ўз ҳаракатлари борасида шошқалоқлик қилади ва "Тоттенхэм" мураббийи ва футболчиларидан тезкор натижаларни талаб қилади. Қолаверса, Леви ҳам худди Жозе Моуриньо каби оғир характери билан машҳур.

Президент ва мураббий ўртасидаги зиддият борасида расмий хабарлар йўқ, аммо Дэниел шартнома муддати тугашидан (2022/2023 йилгача эди) аввал таниқли мураббийни ишдан бўшатган. Моуриньо узоқ вақт ишсиз қолиб кетгани йўқ ва 2021/2022 йилги мавсум бошланишидан олдин Италиянинг "Рома" клуби бошқарув рулига ўтирди ва жамоа билан Конференциялар Лигаси финалигача етиб келди.

2021/2022 йилги мавсум якунларига кўра, "Рома" А Серияда 6-ўринни эгаллади ва келаси йил Европа Лигасида иштирок этишни нақд қилиб қўйди. Барқарор бўлмаган натижалардан келиб чиқиб, жамоа учун шу мусобақада иштирок этиш адолатлироқдек. Сабаби Моур шогирдлари ҳозирги ҳолатида ЕЧЛда муносиб ҳаракат қила олмаслиги ҳаммага яққол аён эди.

Жамоа ЕЧЛга чиқа олмаганига қарамай, Рим клуби ихлосмандлари мавсумни омадсиз деб ҳисоблашмаяпти. Агар "бўрилар" Конференциялар Лигаси финалида ғолиб бўлишса, мухлисларнинг "оғзи қулоғида" бўлиши аниқ: ахир улар 14 йил деганда илк бор мукофот қўлга киритиш арафисида туришибди. "Рома" ўйинчилари сўнгги марта 2008 йил бошлари узра соврин кўтаришганди ва у Италия Кубоги бўлган.

"Рома" "Фейеноорд" устидан ғалаба қозониши учун имконияти анча юқори — мақоми, ҳолати, номи, ўйинчилари ва албатта, таниқли мураббий. Ҳа, сўнгги пайтлар Жозе Моуриньо "топ" сифатида кўрилмаётган бўлса-да, у қуйи поғоналарга тушиб кетмаслик учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда ва ўзининг одатдаги услубида давом этмоқда: ҳакам ва рақиб жамоа мураббийлари билан жанжаллашиб, футболчиларини танқид қиляпти ва матбуот анжуманларида провокацион баёнотлар бермоқда. Аммо клуб билан ишлаш жараёнида футболчилари юқори даражада ўйнашга лойиқлигини таъкидлашни ҳам унутиб қўймаяпти.


Нима учун "Фейеноорд"?

Ушбу турнирда мунтазам гол уриб, аммо шу билан бирга, доимий равишда гол ўтказиб юборган Конференциялар Лигасининг энг саргузаштларга бой жамоаси — "Фейеноорд" қандайдир мўжиза билан финалга чиқиб олди. "Фейеноорд" КЛ 18 ўйинида 43та гол урди ва 20та ўтказиб юборди.

"Фейеноорд" ушбу мусобақада ҳар учрашувда ўртача 2,4тадан гол урганини ҳисобга олиб, жамоа ҳужумчиларининг мураббийи афсонавий нидерландиялик форвард Робин ван Перси экани мантиқан тўғри. Бироқ ҳимоя чизиғида анча тартибсизликлар бор — ҳар ўйинда 1,1 ўтказиб юборилган тўп: турнир финалчиси учун унчалик ҳам яхши кўрсаткич эмас.

Эътиборлиси, "Рома" ҳам ҳар ўйинда ўртача 1.1тадан гол ўтказган (14 баҳсда 16та гол). Аммо "Рома" гуруҳ босқичида Норвегиянинг "Будё-Глимт"ига йирик ҳисобда мағлуб бўлиши (1:6) жамоа статистикасини барбод қилди. "Рома" ҳам гол уриш борасида "Фейеноорд" билан деярли бир хил кўрсаткич қайд этган — ҳар ўйин учун 2,3тадан гол (14 ўйинда 32та гол). Аммо ҳар ўйин 2-3тадан тўп ўтказиб юборгани учун голландияликлар ишончли ҳимояга эга бўлмаган жамоа сифатида таассурот қолдиришди.

Арне Слот шогирдлари ҳимоя устида ишлашмаган бўлса, Тэмми Абрахам, Генрих Мхитарян, Николо Дзаньоло ва яхши ният Элдор Шомуродов иштирокидаги "Рома" ҳужумларига қарши чиқишлари анча қийин бўлади. Бироқ "Фейеноорд" Моуриньо жамоасидан бироз устун томонлари ҳам бор: Слот футболчилари 2-3талаб тўп ўтказиб юборса ҳам тўхташ нималигини билмай, рақиб каби кўпроқ гол уришга, агар имкон пайдо бўлса, улардан ҳам кўпроқ дарвозани ишғол қилишга интилишади.

Ким совринга эга чиқади: Робин ван Перси шуғуллантирган "Фейеноорд"нинг шафқатсиз ҳужуми-ми ёки Жозе Моуриньонинг тактикага урғу берилган мувозанатли таркибими? 

Бунга Тошкент вақти билан 26 май тунги соат 00:00дан гувоҳ бўлишни бошлаймиз. Бизни кузатишда давом этинг!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика