RU

Последние новости

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  2 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  27 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди Новости

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди

“Эвертон” раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли Фрэнк Лэмпардни ишдан бўшатди.

Лэмпард 2022 йил январидан бери "Эвертон" устози сифатида фаолият олиб бораётганди.

Мерсисайдликларнинг жорий мавсумдаги омадсиз ўйинларидан кейин раҳбарият 44 ёшли мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" АПЛда сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида ғолиб чиққанди. Ғалабасиз серия 8 та учрашувга етди. 20 тур давомида "ирислар" атиги 15 очко тўплаб, жадвалда 19-ўринда турибди. "Эвертон"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши бўлади.

Сўнгги иш жойи Португалия ТЖ бўлган Фернанду Сантуш Польша терма жамоаси устозига айланди ва 2026 йил июнигача шартнома имзолади. 68 ёшли Сантуш португалияликлар билан 2016 йил Евро ҳамда 2018/19 йилги мавсум Миллатлар Лигасида муваффақиятга эришганди.

“Барселона”дан истеъфога чиқарилганидан кейин 2021 йилнинг октябридан бери ишсиз бўлган Рональд Куман Нидерландия Тжга қайтди. У Қироллик футбол ассоциацияси билан 2026 йил июнига қадар шартнома имзолади. 59 ёшли мутахассис 1997-1998 йилларда Нидерландия термасида ассистент бўлиб, 2018-2020 йилларда эса мураббий сифатида фаолият кўрсатган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика