RU

Последние новости

09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  10 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди Новости

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди

“Эвертон” раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли Фрэнк Лэмпардни ишдан бўшатди.

Лэмпард 2022 йил январидан бери "Эвертон" устози сифатида фаолият олиб бораётганди.

Мерсисайдликларнинг жорий мавсумдаги омадсиз ўйинларидан кейин раҳбарият 44 ёшли мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" АПЛда сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида ғолиб чиққанди. Ғалабасиз серия 8 та учрашувга етди. 20 тур давомида "ирислар" атиги 15 очко тўплаб, жадвалда 19-ўринда турибди. "Эвертон"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши бўлади.

Сўнгги иш жойи Португалия ТЖ бўлган Фернанду Сантуш Польша терма жамоаси устозига айланди ва 2026 йил июнигача шартнома имзолади. 68 ёшли Сантуш португалияликлар билан 2016 йил Евро ҳамда 2018/19 йилги мавсум Миллатлар Лигасида муваффақиятга эришганди.

“Барселона”дан истеъфога чиқарилганидан кейин 2021 йилнинг октябридан бери ишсиз бўлган Рональд Куман Нидерландия Тжга қайтди. У Қироллик футбол ассоциацияси билан 2026 йил июнига қадар шартнома имзолади. 59 ёшли мутахассис 1997-1998 йилларда Нидерландия термасида ассистент бўлиб, 2018-2020 йилларда эса мураббий сифатида фаолият кўрсатган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика