RU

Последние новости

Учта хабар битта: Забитцер МЮда, Шелви “Ноттингем”да, Порро эса Лондонда Новости

Учта хабар битта: Забитцер МЮда, Шелви “Ноттингем”да, Порро эса Лондонда

АПЛда трансфер ойнасининг охирги кунида бир қатор ўтишлар амалга ошди.

“Манчестер Юнайтед” жароҳат олиб, сафдан чиққан Кристиан Эриксеннинг ўрнини тўлдириш мақсадида “Бавария”дан Марсел Забитцерни мавсум охиригача ижарага олди.

2016 йилдан бери “Ньюкасл Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган Жонжо Шелви фаолиятини “Ноттингем Форест”да давом эттиради. 30 ёшли хавбекнинг “Ньюкасл” билан шартномаси ёзда якунига етарди. У янги клуби билан 2,5 йилга мўлжалланган битим тузди.

“Спортинг” ҳимоячиси Педро Порро “Тоттенхэм” аъзосига айланди. Трансфер 45 млн еврога амалга ошди ва 23 ёшли футболчи “шпорлар” билан 5 йиллик шартнома имзолади. Порро янги жамоасида 23-рақам остида ҳаракат қилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика