RU

Последние новости

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  5 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  12 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  5 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  12 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью Новости

У нимадан бунчалик хотиржам? Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсага қодир — Александр Крестинин билан интервью

Айни кунларда Ташкент шаҳрида ОФКнинг "ПРО" дипломи бўйича охирги модули бўлиб ўтмоқда.

Таҳсил олаётган мураббийлар орасида Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам борлигини таъкидлаш жоиз. Суперлиганинг 9-тури доирасидан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" учрашувини бевосита стадиондан кузатган россиялик мутахассис сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга интервью берди.




Крестинин дастлаб ўқиш жараёнлари билан ўртоқлашди.
- Ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Тошкентда ўқув жараёнлари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун инструкторлар, Ўзбекистон футбол ассоциациясига раҳмат айтаман.

- Қирғиз Республикасининг саралаш баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда? Гуруҳдаги имкониятлар ва рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- 23 май санасидан бошлаб ўқув-машғулот йиғинларини бошлаймиз. Режамиздан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам ўрин олган. Муҳим ва расмий ўйинларга пухта ҳозирлик кўрамиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганяпмиз. Сингапур, Мьянма ва қўшни Тожикистон билан ўйинлар қизиқарли кечиши шубҳасиз. Ўйлайманки, гуруҳдаги имкониятларимиз яхши. Биздан ҳамма натижа кутмоқда. Чунки саралаш баҳсларини ўзимизда қабул қиламиз.

- Қирғиз Республикаси сингари Ўзбекистон ҳам саралаш раундида иштирок этишига тўғри келади. Бу борада Сречко Катанец бошчилигидаги термамизнинг ҳозирги салоҳиятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистон терма жамоасини ким ва қайси мураббий бошқармасини салоҳияти доим юқори бўлиб келган. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Боиси мамлакатингизда юқори савиядаги футболчилар бор. Улар билан ҳар бир мусобақада максимал натижага эришиш мумкин. Катанец ва Ўзбекистон кўп нарсаларга қодир.



- "Бунёдкор"да захирада қолаётган Одилжон Абдураҳмоновнинг ҳолати сизни ҳавотирга солмаяптими? Чунки захирада ўтирган футболчи билан 90 дақиқа тўп тепаётган ўйинчининг формасида фарқ бўлади...
- Терма жамоага ҳамма турлича ҳолатда келади. Клубда бир маромда ушлаб туришингиз мумкин. Аммо терма жамоа клуб эмас. Мен бундан муаммо кўрмаяпман ва хотиржамман. Шунга қараб иш тутамиз.

- "Олимпик" - "Локомотив" учрашувини стадиондан кузатдингиз. Ўйин борасидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз. Айнан қайси жамоанинг ҳаракатлари эътиборингизни тортди?
- Икки жамоа ҳам икки ҳил тактикада майдонга тушди. "Локомотив" ҳимояни мустаҳкамлашга эътибор қаратгани кўриниб турди. Қаранг, уларнинг биринчи бўлимда уюштирган 2та ҳужуми ҳам гол билан якунланди. "Олимпик"ка шу нарса етишмади. Муҳими жамоалар сифатли футбол кўрсатишди.

- Самимий суҳбат учун ташаккур.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика