RU

Последние новости

12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  8 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  2 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошлади. Кейинги бекат Кувайт Новости

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошлади. Кейинги бекат Кувайт

U-23 Осиё кубоги "D" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Малайзия ўйини бўлиб ўтди.

Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 2:0 (ТУГАДИ)

Қатар, Доҳа, соат 18:00

Бош ҳакам: Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали

Ёрдамчи ҳакамлар: Айман Файсал Ҳамзе Обейдат ва Аҳмад Мансур Самара Муҳсен

4-ҳакам: Кимура Ҳироюкига

Гол: Жасур Жалолиддинов (пенальти) 10, 1:0, Улуғбек Ҳошимов (Ҳусайн Норчаев) 83, 2:0

Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Нематов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10. Жасурбек Жалолиддинов (Иброҳим Ибрагимов, 74), 11. Отабек Жўрақўзиев (Ҳусайн Норчаев,46), 13. Маҳмуд Маҳамаджонов (Иброҳимҳалил Йўлдошев,87), 15. Умарали Раҳмоналиев (Диёр Холматов,63), 18. Алибек Давронов, 20. Русланбек Жиянов (Улуғбек Ҳошимов,63), 22. Алишер Одилов, 23. Абдурауф Бўриев.

Захира: Владимир Назаров, Ҳамидулло Абдунабиев, Зафармурод Абдираҳматов, Асадбек Раҳимжонов,  Ҳожимат Эркинов.

Малайзия: 16. Азим Ал Амин, 3. Убаидуллаҳ Шамсул, 5. Харит Ҳаиқал Адам Афкар, 7. Муҳаири Ажмал (18. Дарил Шам,70), 9. Алифф Изван (6. Нажмуддин Акмал,46), 10. Луқман Ҳаким (22. Ҳақими Азим Росли, 61), 12. Нооа Лаине, 14. Зикри Ҳалили, 15. Фергус Тиерней, 17. Сяхир Башаҳ (4. Муҳаммад Абу Ҳалил,46) 19. Сафван Мазлан

Захира: 1. Фирдаус Имран Фадҳил, 2. Аиман Юсни,  8. Т.Сараванан, 11. Алиф Зикри, 13. Умар Ҳакеем,  20. Азрин Афиқ, 21. Саифул Жамалуддин, 23. Сих Изҳан

Огоҳлантириш: Сяхир Башаҳ (Малайзия) 10, Сафван Мазлан (Малайзия) 26, Алиф Зикри (Малайзия) 87

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. Ғалаба муборак. 

90. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Маҳмуд Маҳамаджонов ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев тушди. 

83. ГОООООООООООООООООООЛ. Улуғбек Ҳошимов хотиржамлик берадиган голни урди. Юқори прессингда тўпни олиб қўйган футболчиларимиз олдинга юрди. Норчаев эса бир нечта қадам билан тўпни Улуғбек Ҳошимовга узатди ва у осонликча гол урди. 

78. ЗАРБААААААААА. Диёр Ҳолматовнинг зарбаси рекошет орқали дарвозага борди. Анча хавфли чиқди. 

74. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Жасур Жалолиддинов ўрнига Иброҳим Ибрагиимов тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. Малайзия, Муҳаири Ажмал ўрнига Дарул Шам тушди.

63. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Умарали Раҳмоналиев ўрнига Диёр Ҳолматов, Русланбек Жиянов ўрнига Улуғбек Ҳошимов тушди. 

62. Кетма-кет хужумларимиз самара келтираётгани йўқ. 

60. ЎЗГАРИШ. Малайзия, Лукман Ҳаким ўрнига Ҳақими Азим Росли тушди. 

60. ЗАРБААААА. Жасур Жалолиддиновдан кетма-кет зарбалар. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

50. Жарима зарбасини амалга оширдик. Рақиб ҳимоячилари ҳушёр. 

46. ЎЗГАРИШ. Малайзия, Сяхир Башаҳ ўрнига Муҳаммад Абу Ҳалил, Алифф Изван ўрнига Нажмуддин Акмал тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Отабек Жўрақўзиев ўрнига Ҳусайн Норчаев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Тўп назорати вакилларимизда. 

38. Жияновнинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини голга айлантирадиган футболчи топилмади.

35. Чап қанотдан Маҳмуд Маҳамаджонов зарба йўллаб кўрди. Ноаниқ. 

31. ЗАРБАААААААА. Жияновнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди. Кейинги ҳужумни ҳимоячилар бартараф этди. 

28. Ўзбекистон прессингни давом эттирмоқда. Вазиятлар ҳам бўляпти. 

26. ОГОҲЛАНТИРИШ. Малайзия, Сафван Мазлан

23. Ўзбекистонлик олимпиячиларнинг кетма-кет зарбаларини рақиб ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди. 

22. ЗАРБАААА. Алишер Одиловнинг зарбаси хавфли кўриниш олди.

20. Статистика. Зарбалар: 3/1

17. Бугун икки қанотларимиз бирдек фаоллик кўрсатмоқда. Ҳозирча рақиб ҳимоячилари футболчиларимизга имкон бераётгани йўқ. 

13. Голдан кейин бизнинг қора кўзлар босимни оширмоқда. 

11. ГООООООООООООООООООООООЛ. Жасур Жалолиддинов 11 метрлик нуқтада адашмади. 

10. ОГОҲЛАНТИРИШ. Малайзия, Сяхир Башаҳ

10. ПЕНАЛЬТИИИИИИИ. Малайзиялик ҳимоячи Руслан Жияновни жарима майдончаси ичида йиқитди. Бу яққол пенальти.

8. ЗАРБАААААА. Отабек Жўрақўзиевнинг зарба йўллашга ҳаракат қилди. 

6. УУУУУУХ. Саидазамат Мирсаидов оёқлари билан дарвозага кириб кетиш арафасида турган тўпни қайтариб қолди. Малайзия хавфли ҳужум уюштирди. Балли азамат!

5. ЗАРБААА. Жасур Жалолиддиновнинг майдон марказидан йўллаган зарбаси аниқ лекин секин борди. 

2. Бироз ҳаяжон сезиляпти-ю, лекин бу вақтинчалик. 

1. Малайзияда биринчи стандарт вазият. Лекин муваффақиятсиз чиқди. 

- Ўйин бошланди. Биз ҳам бошладик. Олға Ўзбекистон, олға йигитлар. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиямиз янграмоқда. Бунда бутун вужуд мадҳияга ҳамоҳанг жўш уради. Ватан жамоаси майдонга чиққанида барчамиз бирлашамиз ва мухлислик қиламиз. 

- Учрашув 18:00да бошланади. 

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика