RU

Последние новости

21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  34 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  43 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  9 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

U-23 Осиё кубоги. Николас Кордова: "Бу мусобақада ҳеч бир жамоага осон бўлмайди" Новости

U-23 Осиё кубоги. Николас Кордова: "Бу мусобақада ҳеч бир жамоага осон бўлмайди"

U-23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Эрон - Қатар (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Қатар бош мураббийи Николас Кордова қатнашди.

"Бугун жуда кучли, қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди. Баҳс охирида ҳисобни очдик, аммо афсуски рақиб сўнгги дақиқада гол урди. Бу ўйин шуни кўрсатдики, мусобақадаги барча учрашувлар ҳамма жамоалар учун қийин бўлади. Биз навбатдаги баҳсга тикланишга ҳаракат қиламиз", - деди Николас Кордова.

- Бугун жисмоний курашларга бой бўлди...
- Ҳа тўғри, жисмоний курашларга бой ўйин кўрдик. Осиё қитъасидаги кўп жамоалар шундай ўйнайди. Аммо биз жамоавий ўйин кўрсатишга интиламиз. Кейинги баҳсларда шундай ўйнашга уринамиз.

- Иккинчи таймда кўп ўзгаришларни амалга оширдингиз. Ўзгаришлардан кейин Қатар гол урди. Кейинги баҳсда асосий таркиб ўзгариши мумкинми?
- Ҳозир бу ҳақда бирон нарса айта олмайман. Биз Ўзбекистон иштирокидаги ўйинни кўрамиз ва иккинчи турга тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги 1:1 ҳисоби сиз учун қониқарли натижами?
- Агар ўйинни сарҳисоб қиладиган бўлсак дуранг ёмон натижа эмас. Чунки Эрон кучли жамоа ҳисобланади, уларга қарши баҳс оғир бўлишини билардик. Умумий натижадан қониқиш ҳосил қилдим.

- Бугун футболчиларингиз кўплаб яккакурашларда рақибга ютқазди...
- Айтганимдек Эрон кучли жамоа ва футболчилар жисмоний жиҳатдан бақувват. Яккакурашларда биздан устун келиши табиий ҳол. Аммо жамоавий ўйин ва бошқа томонлама биз улардан устун эдик деб ўйлайман.

- Бугун шогирдларингиз кўплаб голли имкониятлардан фойдалана олмади. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Тўғри кўп имкониятлардан гол ура олмадик, буни уларнинг ёшлиги билан боғлайман. Бу мусобақа ёш футболчилар учун биринчи навбатда тажриба мактаби бўлади.

- Ўйинда урилган голларнинг дақиқасига қараб айтадиган бўлсангиз 1 очко олдингизми ёки 2 очко йўқотдингизми?
- Албатта ўйин тугашига оз қолганида гол ўтказиб юбориб ғалабани қўлдан бой бердик, демак 2 очко йўқотдик. Умумий олганда иккита тенг кучли жамоа иштирокидаги дуранг ёмон натижа эмас.

Рейтинг:    

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика