RU

Последние новости

22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  32 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  7 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  6 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  11 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди Новости

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди

U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи Қатар терма жамоаси кеча мусобақадан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Ал Жануб" стадионида ўтган Иорданияга қарши иккинчи баҳсда Николас Кордова бошчилигидаги қатарликлар 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Қатарликлар сафида Юссуф Абдулраззоқ ва Ҳошим Али гол уришди. Биринчи таймда Абдулраззоқ пенальтидан гол ура олмаганини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

24 май куни ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Бундан ташқари Қатарнинг мусобақа учун якуний таркибини ҳам тақдим этгандик.

Эслатиб ўтамиз, Қатар олимпия терма жамоаси Ўзбекистонда ўтадиган U-23 Осиё Кубогида "А" гуруҳида Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Эрон билан бир гуруҳдан жой олган.

Иордания олимпия термаси эса "B" гуруҳида Австралия, Кувайт ва Ироқ билан тўқнаш келади.


Қатар U-23 - Иордания U-23 - 2:3
Голлар:
Юссуф Абдулраззоқ 23, Ҳошим Али 56 - Холид Саяхин 18, Амин Ал Шанаина 25, Омар Хани 27.
Голга айланмаган пенальти: Юссуф Абдулраззоқ 21 (дарвозабон).


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика