U-23 Осиё чемпионати. Тошкентда ташланган қуръага ўзгартириш киритилди
11 авг 2021 14:37
Новости
U-23 Осиё чемпионати. Тошкентда ташланган қуръага ўзгартириш киритилди
Эсингизда бўлса, шу йилнинг 9 июль куни 2022 йил Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионати саралаш учрашувларига қуръа ташланганди. Қуръа натижаларига кўра, 42та жамоа 11та гуруҳга бўлинган.
Лекин КХДР термаси саралаш ўйинларида қатнашишдан бош тортгани учун бугун бошқатдан қуръа маросими ўтказилди. Унга кўра, КХДР ўрнини Гонгонг U-23 терма жамоаси эгаллади. Эндиликда Япония ва Камбоджа билан Гонконг баҳс олиб боради.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралаш босқичида конкурсдан ташқари қатнашади. Саралаш беллашувлари шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 "D" гуруҳида жой олган бўлиб, ўз ўйинларини Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайтга қарши ўтказади. Бизнинг гуруҳ учрашувларига Қувайт мезбонлик қилади.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии