RU

Последние новости

U-23 Осиё чемпионати. Ироқ мусобақани мағлубиятсиз якунлади. “А” гуруҳидан плей-оффга йўл олганлар маълум Новости

U-23 Осиё чемпионати. Ироқ мусобақани мағлубиятсиз якунлади. “А” гуруҳидан плей-оффга йўл олганлар маълум

Таиланд давлатида бўлиб ўтаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигининг гуруҳ босқич сўнгги тур ўйинлари старт олди.

Бироз аввал, “А” квартетида параллель бошланган учрашувлар ўз якунига етди ва уларда бир хил натижалар қайд этилди.

Австралия – Баҳрайн 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: Наджарин 34, Мархун 45+3

Таиланд – Ироқ 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: Вонгкорн (пен.) 6, Қосим 49


Шу тариқа, мусобақанинг кейинги босқичига Австралия пешқадам сифатида мезбон Таиланд эса иккинчи ўрин билан йўл олди. Барча учрашувларда рақиблар билан муроса йўлини танлаган Ироқ эса Баҳрайн билан бирга Осиё чемпионатини тарк этди.

Аввалроқ,  Япония, Хитой ҳамда Ш.Корея олимпиячилари мусобақа билан муддатидан олдин хайрлашишганди.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика