RU

Последние новости

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   4 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  12 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  35 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

U-23 Осиё чемпионати. Бугун қитъамиз бўйлаб саралаш ўйинлари старт олади Новости

U-23 Осиё чемпионати. Бугун қитъамиз бўйлаб саралаш ўйинлари старт олади

Келаси йил январь ойида Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун эса қитъамиз бўйлаб турли жойларда мана шу мусобақага саралаш баҳслари бошланади. Саралаш ўйинларида жами 43та жамоа қатнашади ва 15та йўлланма учун кураш кечади. Ушбу мусобақа кейинги йил Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беришини ҳисобга олсак, кураш анча қизғин бўлиши турган гап. 

Маълумки, Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин берилган. Саралаш баҳсларига қуръа ўтган йилнинг ноябрида ташланганди. Жамоалар 11та гуруҳга бўлиб чиқилган. Фақат биз жой олган гуруҳда учта жамоа бор, қолганларида тўрттадан. 

Мусобақа низомига кўра, 11та гуруҳ ғолиблари, шунингдек энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари келаси йил Таиландда ўтказиладиган мусобақага йўл олишади. Саралаш ўйинларида иштирок этишни лозим топган (конкурсдан ташқари) Таиланд агар биринчи ё иккинчи ўрин билан йўлланмага эга чиқадиган бўлса, унда энг яхши кўрсаткич қайд этган бешинчи жамоага рухсат берилади. 

Қуйида барча гуруҳлар ва 1-тур ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. 

"A" гуруҳи - Қатар (мезбон), Уммон, Непал, Афғонистон.

"B" гуруҳи - Фаластин, Баҳрайн (мезбон), Бангладеш, Шри Ланка. 

"C" гуруҳи - Ироқ, Эрон (мезбон), Туркманистон, Яман. 

"D" гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), БАА, Ливан, Мальдив. 

"E" гуруҳи - Иордания, Сурия, Қирғизистон, Қувайт (мезбон). 

"F" гуруҳи - Ўзбекистон (мезбон), Тожикистон, Ҳиндистон. 

"G" гуруҳи - КХДР, Гонконг, Сингапур, Мўғулистон (мезбон). 

"H" гуруҳи - Жанубий Корея, Австралия, Камбоджа (мезбон), Хитой Тайпейи. 

"I" гуруҳи - Япония, Мьянма (мезбон), Тимор-Лесте, Макау.

"J" гуруҳи - Малайзия (мезбон), Хитой, Лаос, Филиппин. 

"K" гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Таиланд, Индонезия, Бруней. 


1-тур учрашувлари. 22 март 

Гонконг - Сингапур

Япония - Макау

Ироқ - Яман

Фаластин - Шри Ланка

Хитой - Лаос

КХДР - Мўғулистон

Жанубий Корея - Хитой Тайпейи

Таиланд - Индонезия

Ҳиндистон - Ўзбекистон 

Уммон - Непал

Сурия - Қирғизистон

БАА - Ливан 

Мьянма - Тимор-Лесте

Эрон - Туркманистон 

Қатар - Афғонистон 

Баҳрайн - Бангладеш 

Вьетнам - Бруней 

Австралия - Камбоджа 

Иордания - Қувайт 

Саудия Арабистони - Мальдив 

Малайзия - Филиппин 

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобланади. Вакилларимиз Хитойда ўтказилган мусобақа финалида Вьетнамдан 2:1 ҳисобида устун келишган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика