RU

Последние новости

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  9 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

U-23 Осиё чемпионати. "А" ва "B" гуруҳи жамоалари бош мураббийлари Новости

U-23 Осиё чемпионати. "А" ва "B" гуруҳи жамоалари бош мураббийлари

Хитойда бўлиб ўтадиган навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди. Кейинги ҳафтанинг сешанба куни мусобақага старт берилади ва у 27 январга қадар давом этади.

Бугун ОФК веб-сайти "А" ва "B" гуруҳидан ўрин олган терма жамоалар бош мураббийлари ҳақида қисқача маълумот чоп этди. Қуйида саккизта жамоа бош мураббийларини келтириб ўтамиз.

"А" гуруҳи:
Қатар. Бош мураббий - Феликс Санчес (Испания)
Хитой. Бош мураббий - Массимилиано Маддолини (Италия)
Ўзбекистон. Бош мураббий - Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон)
Уммон. Бош мураббий - Ҳамад Ал Азани (Уммон)

"В" гуруҳи
Япония. Бош мураббий - Ҳажиме Мориясу (Япония)
КХДР. Бош мураббий - Жу Сонг Ил (КХДР)
Таиланд. Бош мураббий - Зоран Янкович (Болгария)
Фаластин. Бош мураббий - Айман Сандуқа (Фаластин)

Бош мураббийлар ҳақида нималарни биламиз?

Феликс Санчес - Қатар
Феликс Санчес Қатар миллий терма жамоасида ҳам бош мураббий ҳисобланади. Унга федерация раҳбарияти ишонч билдириб, U-23 терма жамоасини ҳам топширди. Қатарликлар тўрт йил олдинги мусобақада тўртинчи ўринни қўлга киритишганди. Эндиликда бу жамоа испаниялик мутахассис қўл остида иштирок этади. Шуни айтиш лозим, ушбу мураббий 2014 йил ўтказилган U-19 Осиё чемпионатида Қатар билан чемпионликни қўлга киритган.


Массимилиано Маддолини - Хитой
Италиялик мураббий Осиё футболини ҳар ҳолда анча яхши билади, чунки у 2012-2015 йилларда Хитойнинг "Гуангжу Эвергранд" клуби бош мураббийи ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Қолаверса, Хитой миллий терма жамоасида ҳам ёрдамчи мураббий вазифасида иш олиб борди. У ҳамюртлари Марчелло Липпи, Фабио Каннаваро, Чиро Ферраралар билан бирга ишлаган. Хитойликларнинг ундан умиди катта.


Равшан Ҳайдаров - Ўзбекистон
Равшан Ҳайдаров Ўзбекистонда машҳур мураббийлар сирасига киради. У 2015 йил Янги Зеландияда бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб бориб, Осиё жамоалари орасида энг яхши натижани қайд этганди. Бундан ташқари, Ҳайдаров "Пахтакор" билан икки бор Ўзбекистон чемпиони ва Кубок соҳиби бўлган. Қолаверса, айнан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа 2014 йилги U-19 Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб борган.


Ҳамад Ал Азани - Уммон
2002 йилдан бери мураббий сифатида ишлаб келаётган Ҳамад Ал Азани футболчилик фаолиятини кўпроқ "Ал Наҳда" клубида ўтказди. У ҳозир 44 ёшда. У шунингдек, 2007 ва 2011 йиллардаги Осиё Кубогига саралаш ўйинларида терма жамоа мураббийлар штабида ишлаган. Қолаверса, 2008 йилги ОФК Кубоги мусобақасида "Ал Наҳда"га мураббийлик қилган.


Ҳажиме Мориясу - Япония
49 ёшли Ҳажиме Мориясу ўз вақтида "Санфречче Хиросима"ни бошқарган. У бунгача фақат клуб миқёсида ишлаб келган ва "Санфречче Хиросима" билан уч марта - 2012, 2013, 2015 йилларда Япония чемпиони бўлган. Ҳажиме Мориясу олдига Япония U-23 терма жамоасини 2020 йилги Олимпиада ўйинларига олиб чиқиш вазифаси қўйилган.


Жу Сонг Ил - КХДР
44 ёшли Жу Сонг Ил ўтган йилнинг июль ойидан бери КХДРнинг бу ёшдаги терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг шогирдлари саралашда муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионатига йўл олишди. Маълумки, КХДР қизлар термаси U-16 Осиё чемпионатида чемпион, U-19 Осиё чемпионатида эса иккинчи ўрин соҳиби бўлишди. Эндиликда мухлислар ўғил болалар жамоасидан ҳам юқори натижаларни кутмоқда. Негаки Жу Сонг Ил бунгача қизлар жамоасини муваффақият сари етаклаб келган.


Зоран Янкович - Таиланд
Ўз вақтида "Дальян Шайде" клубида тўп сурган Зоран Янковични хитойликлар мухлислар яхши билишади. У мазкур мусобақага Таиланд термаси бош мураббийи сифатида ташриф буюради. Маълумот учун, Зоран Янкович 2004 йил Болгария терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этган. 2010 йил футболчилик фаолиятини тугатган Янкович шундан бери мураббийлик касби билан шуғулланиб келмоқда. У ҳозир Таиланд U-23 терма жамоасига бош мураббий бўлиш билан бирга миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий ҳисобланади.


Айман Сандуқа - Фаластин
Фаластин U-23 Осиё чемпионатида биринчи марта бу йил иштирок этади. Айман Сандуқа саралаш баҳсларида яхши натижа қайд этиб, Фаластиннинг гуруҳда биринчи ўринни олишини таъминлади. Шуни айтиш лозим, Фаластин саралашда Иорданиядан ўзиб кетди. 44 ёшли мураббий Фаластиннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ишлаган. Ушбу мураббий ҳам Хитойдаги мусобақада сенсация кўрсатишни мақсад қилмоқда.


Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика