RU

Последние новости

16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  9 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг исталган жамоаси кучли" Новости

U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг исталган жамоаси кучли"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманлари бўлиб ўтди.

Анжуманда бош мураббий Саад Ал Шеҳри қатнашди. 

Дастлаб барчага хайрли кун! Кеч қолганим учун барчангиздан узр сўрайман. Гуруҳдаги ҳар бир жамоага омад тилайман. Саралашда ўзимизнинг энг кучли ўйинларимизни намойиш этишга уринамиз", - деб гап бошлади бош мураббий. 

- Саралаш ўйинлари Кувайтдан Ўзбекистонга кўчирилгани режаларга қанчалик таъсир қилди? 

- Ўзбекистон терма жамоалари доим кучли бўлган. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳеч қачон осон ўтмаган. Буни билган ҳолда тайёргарлик олиб бордик. Тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон термасига натижа керакмаслиги билган ҳолда боис қолган иккита ўйинда умуман ютқазмасликка уринамиз. 

Қисқа муддатда сафар режаларини ўзгартиришга мажбур бўлдик. 



- Бугун эрта тонгда Тошкентга учиб келдингиз. Эртага илк ўйин бор, вақт кам эмасми? 

- Бу ерга кеч келишимизнинг сабаби Саудия Арабистони чемпионати давом этаётгани бўлди. ФИФА кунлари бўлмагани учун уларни ўз клубларидан чақириб ололмадик. 


- Сиз Саудия Арабистони олимпия терма жамоасини Токиодаги Олимпиадага олиб чиққансиз. Олимпиадада иштирок этдингиз, ҳозир эса янги жамоа билан U-23 Осиё чемпионати саралашида қатнашаяпсиз. Мотивациянгиз нима? 

- Тўғри айтдингиз, Таиланддаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб 1986 йилдан кейин илк бор Олимпиадага чиқдик. Федерациямиз раҳбарияти бизнинг штабимизга ишонч билдирди ва 2024 йилги Париждаги Олимпиадага йўлланма олишни вазифа қилиб қўйди. 



- Ўзбекистон бу саралашда U-21 терма жамоаси билан иштирок этади. Ўтган сафар Япония ҳам шундай қилганди. Бошқа жамоаларнинг U-23 чемпионатида ёш таркиб билан ўйнашларига қандай қарайсиз? 

- Бу жараёнда меёърни ушлаш муҳим ҳисобланади. Биз энг ўртасини топишга уринамиз. Сабаби Саудия Арабистонида жуда ҳам яхши ёш авлод етишиб келмоқда. Ҳам 23, ҳам 21 ёшли футболчилардан микс тайёрлаймиз. 


- Тошкентга келган таркибда юлдуз футболчилар борми? 

- Таркибимизда 4-5 нафар футболчи бемалол миллий терма жамоада ўйнай олади. 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика