RU

Последние новости

13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  3 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0

U-22 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига 4 декабрь куни қуръа ташланади Новости

U-22 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига 4 декабрь куни қуръа ташланади

U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати-2016 саралаш баҳсларига шу йилнинг 4 декабрь куни қуръа ташланади.
Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан тасдиқланган регламентга кўра кўра, жами 44 терма жамоа икки зонага бўлинган ҳолда саралаш гуруҳларига ажратиладилар. 2016 йилги Осиё Чемпионати мезбони эса, саралаш баҳсларидан озод этилади. Маълумот учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони қаторида 2016 йилги U-22 Осиё Чемпионати мезбонлигига даъвогар ҳисобланади. Осиё Чемпионати-2016 мезбони номи эса 31 ноябрь куни ОФК Ижория Қўмитаси йиғилишида эълон қилинади.

Осиё Чемпионати саралаши регламентига кўра Ўзбекистон Ғарб зонаси терма жамоалари билан куч синашади. Ғарб зонасида жами 23та жамоа 5та гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақага киришади. Ғарб зонаси саралаш баҳсларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номини эса ОФК тасдиқлади ва унга кўра Эрон, Қатар, Фаластин, Бангладеш ва Покистон саралаш гуруҳларига мезбонлик қиладилар. Осиё Чемпионати саралаш баҳслари эса 2015 йилнинг 23-31 март кунлари ўтказилади. Регламентга кўра, саралаш гуруҳи ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткичга эга 5та жамоа Осиё Чемпионати-2016 финал босқичига йўлланма оладилар.

Маълумот ўрнида, 2016 йилда ўтказиладиган U-22 Осиё Чемпионати ҳудди шу йили Рио де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпиада ўйинларига ҳам саралаш вазифасини ўтайди. 2016 йилги ОЧ финал босқичи ўйинлари санаси кейинрок ОФК томонидан тасдиқланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика