RU

Последние новости

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  0 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  5 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  19 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533

U-21 Биринчилиги. "Металлург" ёшлари – Ўзбекистон чемпиони! Новости

U-21 Биринчилиги. "Металлург" ёшлари – Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Бекобод футболида тарихий кун содир бўлди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин ўзбекистон чемпионати ва биринчиликларида қатнашиб келаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз тарихидаги энг ёрқин ғалабани қўлга киритди. XXIX миллий чемпионатнинг ёшлар биринчилиги “Металлург” футболчиларининг муддатидан олдин зафар қучиши билан якунланди.

Ўз уйидаги “Сурхон”га қарши сўнгги учрашувда “Металлург”ни чемпион бўлиши учун дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Аммо дуранг натижа учун ўйнаш ижобий натижа бермаслигини яхши англаган мураббийлар ўз шогирдларини фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушира олишди. Ҳатто биринчи таймдан кейин жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир пайтда ҳам танаффусда мураббийлар шогирдларга ҳисобни унутишларини, ўйинни янгидан бошлашларини уқтиришди. Бу эса якунда ўз самарасини берди. “Металлург” “Сурхон” жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллади.

Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, учрашув Нозим Эсанов шогирдларининг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Бир кун муқаддам Бекободда кучли ёққан ёмғир ва қор натижасида майдоннинг оғир ҳолатда эканлиги ҳам "Металлург" футболчиларини тўхтатиб қололмади. Тўғри рақиб дарвозасига биринчи гол 30-дақиқада киритилди. Аммо унгача ҳам “Сурхон” дарвозаси ёнида ўнлаб вазиятлар юзага келтирилди.

Ҳисобни “Металлург”нинг ёш, иқтидорли ўйинчиларидан бири Муҳаммадали Азизбоев киритди. Унинг бош билан берган зарбасини Даврон Мерганов қайтара олмади – 1:0. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда эса Тўлқин Эргашев ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва яқин бурчакни ишғол этди – 2:0.

Танаффусда мураббийлардан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга қайтган бекободликлар ўйин темпини янада оширишди. Таймни эса мезбонлар тезкор гол билан бошлашди. Муҳсин Бозоров ўз номини таблога ёздириб қўйди – 3:0. Ўйин эндшпилида эса Иброҳим Турғунбоев ҳамда жамоанинг энг ёш вакили Шаҳзоджон Неъматжоновлар ўзларини кўрсатишди. Турғунбоев чап қанотдан рейдни амалга ошириб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Шаҳзоджон Неъматжонов эса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар якунига етиб бораётган бир пайтда якуний ҳисобни ўрнатди – 5:0.

Бир пайтлар футбол ишқибозлари орасида Аргентина – Ямайка – 5:0 деган қўшиқ урф бўлганди. “Металлург” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги ўйин жаҳон футболининг ёрқин юлдузларидан бири, аргентиналик чарм тўп қироли Диего Армандо Марадонанинг ёрқин хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Не тонгки, учрашув якунида ҳам таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бекободлик ёшлар ўз тарихларида биринчи марта Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни Марадона юртдошларига хос ишонарли тарзда қўлга киритишди. Рамзий ўхшашлик тасоддифий эмас. “Металлург” ёшлар жамоаси бу йилги мавсумни том маънода кўтарки руҳ билан ўтказди. Шунга яраша чемпионатнинг кичик олтин медалларига сазовор бўлишмоқда.


 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика