RU

Последние новости

07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  29 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  2 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  23 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  42 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4

U-20 Осиё кубоги саралашига бир ёш кичик жамоамиз боради. Нима учун? Новости

U-20 Осиё кубоги саралашига бир ёш кичик жамоамиз боради. Нима учун?

10-18 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида U-20 Осиё кубоги саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги (2003 йилда туғилганлар) терма жамоамиз эмас Фарҳод Нишонов бошчилигидаги (2004 йилда туғилганлар) жамоамиз қатнашади.

Сабаби келгуси йил U-20 Осиё кубоги финал босқичи Ўзбекистонда ўтади ва саралашда қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар мезбон сифатида мусобақада иштирок этамиз. ЎФА бир ёш кичик футболчиларга тажриба бўлиши учун мана шундай қарорга келгани айтилмоқда. Бизнинг гуруҳимиздан Мальдив ороллари, Мьянмар, Саудия Арабистони ва Хитой жамоалари ўрин олган. Саудия Арабистонидаги саралашда қатнашишдан аввал Нишонов шогирдлари 6 сентябрь куни Дубайда БАА U-19 жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг бўлажак ўйинлари (Бош мураббий: Фарҳод Нишонов)


6 сентябрь (Дубай)
БАА - Ўзбекистон

10 сентябрь
Ўзбекистон - Мальдив ороллари

12 сентябрь
Ўзбекистон - Мьянмар

14 сентябрь
Саудия Арабистони - Ўзбекистон

16 сентябрь
Хитой - Ўзбекистон



Кейинги йил Ўзбекистонда ўтадиган U-20 Осиё кубогида қатнашадиган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги (2003 йилда туғилганлар) терма жамоамиз эса 7-11 сентябрь кунлари Уругвайдаги халқаро турнирда иштирок этади. У ерда ёшларимиз Бразилия, Аргентина ва Уругвай ёшлар терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. 24 ва 27 сентябрь кунлари эса Тошкентга U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб бўлган Словакия терма жамоасига қарши ўйинлар бўлади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг бўлажак ўйинлари (Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров)

7 сентябрь (Мальдонадо, Уругвай)
Уругвай - Ўзбекистон

9 сентябрь (Мальдонадо, Уругвай)
Ўзбекистон - Аргентина

11 сентябрь (Мальдонадо, Уругвай)
Бразилия - Ўзбекистон

24 сентябрь (Тошкент)
Ўзбекистон - Словакия

27 сентябрь (Тошкент)
Ўзбекистон - Словакия

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика