RU

Последние новости

11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  2 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди Новости

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди

U-20 Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган баҳслар давом этди.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк турда Яман билан ўйнади.

U-20 Осиё Кубоги

"C" гуруҳи. 1-тур

Ўзбекистон – Яман 1:0 (ТУГАДИ)

Шенжен. Шенжен ёшлар футболи машғулот базаси 1-майдони. 14:15

Ҳакамлар: Шен Йинҳао (Хитой), Гуо Жинтао (Хитой), Луо Жен (Хитой), Заид Тамир Муҳаммад (Ироқ)

Назоратчи: Муҳаммад Аблулла Ҳассан (БАА)

Комиссар: Язин Бухори (Сингапур)

Гол: Муҳаммадали Ўринбоев (Оллоберган Каримов) 26

Ўзбекистон: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Тухсанов (15.Лазизбек Мирзаев, 64), 10.Муҳаммадали Ўринбоев (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 83), 17.Оллоберган Каримов (19.Рустамбек Фомин,78) 18.Наримон Аҳмаджонов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Асилбек Жумаев, 23.Абдуғафур Ҳайдаров (8.Амирбек Саидов, 78)

Захира: 1.Максим Муркаев, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Муҳаммадали Зоҳидов,  11.Муроджон Комилов, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Озодбек Қурбонов, 6.Муҳаммадали Реимов, 

Яман: 22.Усама Али, 3.Анвар Ҳуссайн, 4.Муҳаммад Нажи, 6.Ҳаитҳм Файсал, 9.Абдулазиз Авад (7.Муҳаммад Амир,76), 10.Исом Абдулатиф (19.Муҳаммад Исом, 62), 11.Абдулраҳмон Абдулнаби (21.Умар Ғолиб,77) 12.Саид Абдуллоҳ, 13.Аҳмад Мустафо, 16.Муҳаммад Ҳолид, 18.Одил Аббос.

Захира: 1.Вадҳаҳ Анвар, 23.Марван Абдулсалом, 2.Муҳаммад Ваҳиб, 5.Ҳишам Муҳаммад,  8.Ҳасан Муҳаммад, 14.Усама Ҳолид, 15.Муҳаммад Ғабир, 17.Усама Муҳаммад Ал Матари,  20.Абдуллоҳ Ҳолид,

Огоҳлантириш: Дилшод Абдуллаев (Ўзбекистон) 47, Муҳаммад Ҳолид (Яман) 61, Лазизбек Мирзаев (Ўзбекистон) 87

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. 

90+4. Фомин рақиб футболчисига нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти йўқлигини айтди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. УУУХ. Муҳаммадюсуф Собиров терма жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Дарвозабонимиздан ажойиб сейв.

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Лазизбек Мирзаев

83. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Муҳаммадали Ўринбоев ўрнига Саидумар Саиднуруллаев тушди.

78. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Абдуғафур Ҳайдаров ўрнига Амирбек Саидов, Оллоберган Каримов ўрнига Рустамбек Фомин тушди. 

74. Яман футболчилари Муҳаммадали Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйнашди. Ҳаммаси жойида. 

70. Лазизбек Мирзаев ўйинга тез киришиб кетди.

64. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Далер Туҳсанов ўрнига Лазизбек Мирзаев тушди. 

62. ЎЗГАРИШ. Яман, Исом Абдулатиф ўрнига Муҳаммад Исом тушди. 

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. Яман, Муҳаммад Ҳолид

62. ЗАРБАА. Ўринбоевнинг бурчакдан берган узатмасини Хайруллаев боши билан дарвозага йўллади. 

51. ЗАРБА. Ал Тураиқининг жаримадан йўллаган зарбаси хафли аммо ноаниқ кўриниш  олди.

50. Жарима майдончамиз ёнида Ризақулов рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Яман жарима зарбасини тепади. 

48. Дарвозабонимиз рақиб футболчисининг зарбасини ушлаб олди. 

47. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси Дилшод Абдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

46. Жамоалар таркибида ўзгариш йўқ. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Ўйинда темп пасайди. Назорат бизникилар томонида. 

36. ЗАРБААА. Яна Гутидан узатма, Ўринбоевдан бош билан зарба. 

34. ЗАРБААА. Муҳаммадали Ўринбоевнинг зарбаси йўлига рақиб футболчиси тўғаноқ бўла олди.

32. ЗАРБААААА. Абдуғафур Ҳайдаровнинг дарвозага йўллаган зарбасини яманлик посбон қайтарди. Иккинчи голга яқин келгандик. 

27. ГООООООООООООООООООООООЛ. Ниҳоят, ниҳоят, ўша гол. Оллоберган Каримовдан ажойиб узатма, Ўринбоев боши билан тўпни дарвозага қадаб қўйди. 

23. Кетма-кет ҳужумлар ташкил қиляпмиз. Футболчиларимиз майдонга мослашиб олди. Энди тинимсиз олдинга ўтишмоқда. 

20. Терма жамоамиздан яхши ҳужум. Жумаев-Тўлқинбеков комбинацияси самарасиз якунланди. Жумаевнинг пасидан сўнг Тўлқинбеков ичкарига узатмоқчи бўлди. 

17.  Ҳозирча ҳужумлар наф келтирмаяпти.

11. ЗАРБАААААА. Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдончаси ичида бир ўзи дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегди. Оллоберган Каримов унга яхши узатмани амалга оширганди. 

7. УУХ. Муҳаммадали Ўринбоевдан ажойиб узатма. Лекин якун самарасиз. 

3. Илк дақиқалардан жамоалар бир бирини ўрганмоқда. Тўп назорати вакилларимизда. 

- Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон! 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиямиз янгради. 

- Маълумот учун, Ўзбекистон бу ёш тоифасидаги мусобақаларни фақат ижобий натижа билан бошлаган.

- Учрашув 14:15да старт олади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика