RU

Последние новости

08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  6 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  61 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  119 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1033 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11

U-20 Осиё кубоги. Машғулот майдонлари ҳақида ким ўйлаганди? Новости

U-20 Осиё кубоги. Машғулот майдонлари ҳақида ким ўйлаганди?

Бугун Ўзбекистонда U-20 Осиё кубоги мусобақаси старт олади.

Осиёнинг энг кучли 16та терма жамоаси қитъа чемпионлиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Сайтимизда Тошкентдаги "Локомотив", Фарғонадаги "Истиқлол" стадионлари мусобақага тайёрлиги ҳақида фотогалереялар чиқди.

Лекин замонавий футболда футбол бу фақат 90 дақиқалик ўйиндан иборат эмас. Ўйинга тайёрланишдаги энг муҳим жиҳатлардан бири машғулот майдонидир. Хўш, Ўзбекистондаги U-20 Осиё кубоги иштирокчилари қандай майдонларда машғулот ўтказишмоқда ва ўтказишади?

Дастлаб шунчаки суратларни томоша қилинг:




Ҳолат ачинарли тўғрими? ОФК Ўзбекистонда халқаро мусобақага топшираётганда бизга фақат ўйинлар ўтадиган 4та стадион керак деб айтмагандир. Лекин Япония Қибрайга бориб энг сифатсиз машғулот майдонида шуғулланиши, футболчилар чўмилиши ва ҳожатини чиқариши (!!!) учун душ ва ҳожатхона йўқлиги ҳақида ҳеч ким бош қотириб кўрмаган.

Эртага Японияда халқаро мусобақа бўлса ва Ўзбекистон терма жамоасига худди шундай муносабатда бўлинса Япония томонидан хафа бўламиз.

ЎФА ҳар бир стадион ва машғулот майдони учун ОФКдан келадиган сумманинг маълум бир қисмини берса, ёки ўзи ўша пулларни сарфлаб майдонларни яхшиласа, душ, ҳожатхона ва ҳоказоларни қурса кейинчалик яна халқаро мусобақа бўлса фойдаланса бўладику. Нега бу харажатлар ҳам клубларга илиниши керак?

"Жар" захира майдони бўлажак мусобақадан кейин илма-тешик бўлиб кетса керак. Аслида ҳозир ҳам майдон яхши ҳолатда дея олмаймиз.

Тожикистон U-20 терма жамоаси устози бугунги матбуот анжуманида машғулот майдонлари ҳақида жуда ҳам куюниб гапирди. Бундай майдонда футболчи жароҳат олиш эҳтимоли юқорилигидан нолиди.

Яна бир терма жамоа вакиллари эса нега бизга машғулот ўтказиш учун "огород"ни бердинглар деб кинояли гап қилгани ачинарли. Бу гапларга кулиш эмас, йиғлаш керак аслида.

Мақолани қуйидаги расм билан тугатаман: 


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика