RU

Последние новости

02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  0 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  4 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  20 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  15 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60

U-20 Осиё кубоги тарихидан. “Нас не догонят“ ёхуд Гейнрихнинг Виктор Борисовга совғаси Новости

U-20 Осиё кубоги тарихидан. “Нас не догонят“ ёхуд Гейнрихнинг Виктор Борисовга совғаси

2 кундан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.

Биз эса айнан шу ёш тоифасидаги терма жамоамизнинг турли йилларда қитъа мусобақаларидаги ажойиб иштирокларини ёдга оляпмиз. Умуман 2000 йиллар бошида таркибида Гейнрих, Жасур Ҳасанов, Камолиддин Тожиев, Игнатий Нестеровлар бўлган жамоа халқаро майдондаги дастлабки муваффақиятли қадамларни бошлаб берганди. 


Саралаш баҳслари 2002 йил май ойида Тошкентда ўтган, рақиблар Туркманистон 7:0, Непал 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратилганди. Бир сўз билан айтганда ортиқча муаммога дуч келинмаган, дея оламиз. Октябрь ойига келиб Осиё кубоги Қатар яшил майдонларида старт олади. Ўша вақтда ҳам Япония, Корея, Саудия Арабистони қитъа гигантлари эди. Аслини олганда энг омадли терма жамоаларимиздан бири айнан мазкур авлод вакиллари ҳисобланадилар. Улар илк марта қитъа чемпионатига чиқиш билан бирга ЖЧ йўлланмасини ҳам қўлга киритганлар ва энг кераклиси узоқ йиллар давомида МТЖ шарафини ҳимоя қилганлар. Биринчи турда вакилларимиз Таиландни 4:0 натижасида енгишди, Жанубий Корея мезбонларни минимал ҳисобда ютди (1:0). Иккинчи турга келиб эса вазият ўзгарди. Қатар Таиланддан уч очко олган бўлса, Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди. Сўнгги тур олдидан Қатар ва Ўзбекистонда вазият тенг эди.  Александр Гейнрих ўша пайтларни қуйидагича хотирлайди


"Гуруҳимиздаги рақиблардан бири Қатар. Бундай пайтда бизга осон бўлмаслиги аниқ эди. Қатар билан ўйиндан олдин Виктор Борисов мураббийлар штабидагилар билан бизни йиғди ва ўйинга кўрсатмаларни берди.

Ўйинга қизиқишим жуда катта. Қандайдир туйғу, бу учрашувда ғалаба қозонишимизни айтарди. Магдеевга, майкамга ёзув ёзаман дедим. Маркер фақат Борисовда бўларди. Турдим-да, Борисовни эшигини тақиллатдим.

- Ким, у?

- Мен, Саша!

- Сенга нима керак, чақирмадим-ку?

- Тўғри, маркерингизни бериб тура оласизми?

- Уни нима қиласан?

- Сизга совғам бор.

Маркерни олдимда, қаердан бу фикр миямга келди билмайман “нас не догонят“, деб ёздим",- дея хотирлайди Саша. 

Учрашув голларга бой руҳда ўтди. Гейнрихнинг хет-триги, Крушельницки ва Ҳасановнинг киритган тўплари Ўзбекистонга 5:4 ҳисобидаги ғалабани келтирди.   Александр Гейнрих ўзининг учинчи голини уриб, ҳисобни 4:2 кўринишга олиб келгач футболкасини ечади, футболка ичидаги майкада шундай ёзув турарди, "Нас не догонят"!

Қатар - Ўзбекистон - 4:5 (1:2)

21.10.2002. 3-тур. 

Голлар: Крушельницкий Ярослав, 3 (0:1), Гейнрих Александр, 45 (1:2), Гейнрих Александр, 51 (1:3), Гейнрих Александр, 73 (2:4), Хасанов Жасур 83, 90 (4:5) - Али Аль-Марри, 5 (1:1), Адель Лами, 71 (2:3), Валид Абдулла, 75 (3:4), Мешал Абдулла - п, 85 (4:4)

Чорак финалда Сурияни йирик ҳисобда таслим қилган Виктор Борисов шогирдлари мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор мундиалга чиқишга муяссар бўлганди, десак тўғри бўлади. Кейинги босқичда Японияга пенальтилар сериясида, учинчи ўрин учун Саудия Арабистонига имконият бой берилган. Эътибор қилинг, бу пайтга келиб Гейнрих, Крушельницкий, Бикмаев, Саломов, Ҳасанов ўз клубларида ҳам кўзга кўринишни бошлаганди. Бу "олтин" авлод кейинги ёш тоифалари учун дебоча вазифасини ўтаб бергани билан қадрлидир. 

Мундиалга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуйидаги таркиб билан ташриф буюрган. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлган. Германиялик Юрген Гёде барча ишга бош-қош бўлган.

Дарвозабонлар: Темур Ғаниев, Игнатий Нестеров.

Ҳимоячилар: Шавкат Раимқулов, Рустам Қодиров, Ярослав Крушельницкий, Музаффар Холиқов, Камолиддин Тожиев, Владимир Аникин, Ислом Иномов, Тимур Султонов, Илҳом Суюнов.

Ярим ҳимоячилар: Жасур Ҳасанов, Мансур Саидов, Нодирбек Қўзибоев, Илёс Зейтуллаев, Ильдар Магдеев.

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Константин Боев, Бахриддин Ваҳобов.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика