U-20 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга кимлар келади?
08 сен 2022 14:08
Новости
U-20 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга кимлар келади?
Бу 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб, U-20 Осиё чемпионати дейилади. 10-18 сентябрь кунлари Осиёнинг 10та давлатида мана шу мусобақага саралаш учрашувлари бўлиб ўтади ва шундан сўнг биз Ўзбекистонга ташриф буюрадиган 15та терма жамоа номини билиб оламиз.
Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионати шуниси билан муҳимки, бунда жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналади. Яъни, мусобақа давомида ярим финалга йўл олган 4та жамоа Индонезияда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Жаҳон чемпионати ҳам келаси йил 20 май - 11 июнь оралиғида ўтказилади.

Саралаш қандай ўтади?
Маълумки, шу йилнинг 24 май куни U-20 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, жамоалар 10та гуруҳга бўлинган. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "A" гуруҳидан жой олган бўлиб, саралашда конкурсдан ташқари иштирок этади. Яъни, биз мезбон ҳисобланганимиз боис саралашдаги натижаларимиз ҳисобга ўтмайди.
Шу боис ЎФА U-20 терма жамоамизга тегмасдан саралашда U-19 терма жамоасининг қатнашишини лозим топди. Бу ҳам яхши албатта, чунки бир ёш кичик футболчилар шу баҳона тажриба тўплаб олишади.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси (бош мураббий: Равшан Ҳайдаров) Уругвайда ташкил этилган 4та жамоа ўртасида халқаро турнирда қатнашишни лозим топган. Бу мусобақада биз Уругвай, Аргентина ва Бразилия билан куч синашамиз. (Футболчиларимиз Уругвайга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди). Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саралашга эса U-19 терма жамоасини Фарҳод Нишонов олиб кетди.

Демак, айтиб ўтганимиздек, саралаш босқичи 10та гуруҳда олиб борилади. Мусобақа регламентига кўра, гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши 5та иккинчи ўрин эгалари (жами 15 жамоа) U-20 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
"A" гуруҳи: Саудия Арабистони, Хитой, Мьянма, Мальдив, Ўзбекистон.
Саралаш ўйинлари мезбони: Саудия Арабистони
"B" гуруҳи: Қатар, Баҳрайн, Бангладеш, Непал, Бутан
Саралаш ўйинлари мезбони: Баҳрайн
"C" гуруҳи: Япония, Яман, Фаластин, Лаос, Гуам.
Саралаш ўйинлари мезбони: Лаос
"D" гуруҳи: Иордания, Хитой Тайпейи, Сурия, Туркманистон, Шимолий Мариана ороллари.
Саралаш ўйинлари мезбони: Иордания
"E" гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Мўғулистон, Шри Ланка.
Саралаш ўйинлари мезбони: Мўғулистон.
"F" гуруҳи: Индонезия, Вьетнам, Гонконг, Тимор-Лесте.
Саралаш ўйинлари мезбони: Индонезия
"G" гуруҳи: Таиланд, Уммон, Филиппин, Афғонистон.
Саралаш ўйинлари мезбони: Уммон.
"H" гуруҳи: Ироқ, Ҳиндистон, Қувайт.
Саралаш ўйинлари мезбони: ҳозирча аниқ эмас
"I" гуруҳи: Тожикистон, Камбоджа, Ливан, Сингапур.
Саралаш ўйинлари мезбони: Тожикистон
"J" гуруҳи: БАА, Эрон, Қирғизистон, Бруней.
Саралаш ўйинлари мезбони: Қирғизистон.

Саралаш босқичи барча гуруҳларда 10-18 сентябрь оралиғида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Ҳозирча фақат "H" гуруҳи ўйинлари қаерда ўтказилиши маълум эмас. Аввалига мезбон сифатида Ироқ танланганди, бироқ Австралия U-20 терма жамоаси сиёсий вазият сабаб Ироққа боришдан ҳамда саралашда қатнашишдан бош тортди. Натижада бу гуруҳда 3та жамоа қолди.

Ўзбекистон U-19 қачон ким билан ўйнайди?
Қуйида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралашдаги тақвимини келтириб ўтамиз.
10 сентябрь. Ўзбекистон - Мальдив
12 сентябрь. Ўзбекистон - Мьянма
14 сентябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон
16 сентябрь. Хитой - Ўзбекистон
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии