RU

Последние новости

19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  0 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  4 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  40 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   7 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  75 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  111 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  2 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  2 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  3 14:12"Порту" етакчиларидан бири ҳам Саудия Арабистонига йўл оладиган кўринади  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  1

U-20 ЖЧ. Бугун Ўзбекистон 1978 йилги жаҳон чемпионати ўтказилган стадионда ўйнайди Новости

U-20 ЖЧ. Бугун Ўзбекистон 1978 йилги жаҳон чемпионати ўтказилган стадионда ўйнайди

Ушбу мажмуа ўзига хослиги билан ажралиб туради.

"Estadio Malvinas Argentinas" Аргентинанинг Мендоса шаҳрида жойлашган стадион бўлиб, ўз бағрига 42 000 томошабинни сиғдира олади. 

Мазкур ҳудуддаги энг катта спорт иншооти футбол бўйича 1978 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш мақсадида бунёд этилган.

Стадионда футбол билан бир қаторда регби спорт ўйинлари ҳамда мусиқий концертлар ҳам бўлиб ўтади. Маҳаллий дивизионда иштирок этувчи "Годой Круз" клуби баъзи учрашувларни ушбу майдонда ўтказади.

1966 йилнинг 6 июлида Аргентина 1978 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ташкилий қўмита томонидан Сан-Мартин боғи ҳудудида қуриладиган янги стадион ҳам ўйинларни ўтказиш учун тавсия этилди.

Мажмуа уругвайлик Рафаэль Виноли томонидан лойиҳалаштирилди ва 1976 йил қурилиш ишлари бошланди. Майдон дастлаб "Estadio Ciudad de Mendoza" деб номланган. Ўйингоҳдаги очилиш учрашуви 1978 йилнинг 14 май куни Мендоза ва Сан-Рафаэль жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинига тўғри келган.

"Estadio Malvinas" 1978 йилги мундиалнинг олтита учрашувига мезбонлик қилган.

1982 йилдаги Фолькленд урушидан сўнг ўйингоҳ номи "Estadio Malvinas Argentinas"га ўзгартирилди. Янги ном Аргентинанинг Фолькленд ороллари устидан суверенитетга даъвогарлигини ўзида акс эттириши лозим эди.

Иншоотда кўпгина клублар уй учрашувларини ўтказган. Сўнгги йилларда томошабинлар "Годой Круз" иштирокида беллашувларни ушбу майдондан туриб кузатишган.

Стадион 2011 йил Аргентинада бўлиб ўтган Америка кубоги учун қайта таъмирланган.

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кўпгина учрашувларига ҳам айнан ушбу майдон мезбонлик қилмоқда. Жумладан, гуруҳ босқичи доирасидаги 12 ҳамда нимчорак финалнинг 2 ўйини айнан мазкур мажмуада бўлиб ўтади. 

"Estadio Malvinas" Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг нимчорак финал доирасидаги Исроилга қарши учрашуви мезбони бўлади.

Ўйингоҳ ўзининг тарихий кўринишини сақлаб қолгани ва қулай ҳудудда (табиат қўйнида, улкан боғ ҳудудида қад ростлаган) жойлашгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Яшил майдон атрофида мухлислар майдонга тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида ариқ қазилган ва у ҳозиргача сақланиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, U-20 жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Исроил учрашуви Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика