RU

Последние новости

14:29"Барселона" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  1 14:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Яман 1:0 (матнли трансляция)  17 14:00U-20 Осиё кубоги. Ироқ КХДР билан муроса кўчасини танлади  0 13:45Англия терма жамоасининг собиқ устози Саутгейт китоб чиқаради  1 13:21Ўзбекистон стадионга етиб келди!  3 12:34U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар  3 12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  8 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  6 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  3 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  11 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   3 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  2 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда Новости

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда

Oceanuz мусобақанинг расмий тўпи ҳисобланади.

Эртага ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақа олдидан жамоалар сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Шулар қаторида, мундиалга ҳозирлик кўраётган бразилияликлар мусобақада фойдаланиладиган тўплардан шикоят қилишди.

Жумладан, "Васко да Гама" ярим ҳимоячиси Марлон Гомеш шундай деди: "Мусобақада фойдаланиладиган тўп қандайдир бошқача кўринишда, у дарҳол тезлик олиб кетади, айланиш жиҳатдан ҳам фарқланади. Шунга қарамай, биз бунга мослашаяпмиз ва бор эътиборимизни Италияга қарши ўйинга қаратяпмиз".

Шунингдек, "Коринтианс" ҳужумчиси Педриньо ҳам Гомешнинг фикрига қўшимча қилди: "Тўп бошқача, аммо вақт ўтиши билан бунга кўникиб кетамиз".

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фойдаланиладиган тўпнинг номи OCEAUNZ бўлиб, Adidas компанияси мазкур коптокни аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ишлаб чиқарганди, аммо мазкур мусобақада ҳам ушбу тўпдан фойдаланиладиган бўлди.

Ушбу тўпда ҳам Қатардаги жаҳон чемпионатида бўлгани сингари офсайдни аниқлайдиган яримавтомат тизим мавжуд.

Бразилия ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг "D" гуруҳида Италия, Нигерия ва Доминикан билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика