U-20 жаҳон чемпионати. Бугун гуруҳ баҳсларига якун ясалади
31 мая 2019 19:41
Новости
U-20 жаҳон чемпионати. Бугун гуруҳ баҳсларига якун ясалади
Олтита гуруҳдан тўрттасида гуруҳ ўйинлари якунига етди ва кейинги босқичга чиққан жамоалар аниқ бўлди. Гуруҳдан 1-ўрин билан чиққан жамоалар: Сенегал, Италия, Уругвай ва Украина. Иккинчи ўрин билан чиққан жамоалар: Колумбия, Япония, Янги Зеландия ва АҚШ.
Бугун Осиёнинг иккита жамоаси ўйнайди. Мусобақа билан ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг хайрлашган Саудия Арабистони бугун Панама билан куч синашиб кўради. Жанубий Корея эса Аргентинага қарши беллашувда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилади. Аргентина аввалги икки ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Шу боис улар босимсиз ўйнайди. Жанубий Корея ҳисобида эса ҳозирча битта ғалаба ва бир мағлубият бор.
Бугунги ўйинлар:
"E" гуруҳи. 3-тур. 31 май
21:00. С.Арабистони - Панама
21:00. Мали - Франция
"F" гуруҳи. 3-тур. 31 май
23:30. ЖАР - Португалия
23:30. Жанубий Корея - Аргентина
Ушбу суратда энг яхши кўрсаткичга эга 3-ўриндаги жамоалар рейтинги келтирилган.
Комментарии