RU

Последние новости

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  138 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

U-19 Осиё чемпионати Кўнгиллилар дастурида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди Новости

U-19 Осиё чемпионати Кўнгиллилар дастурида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди

Бу ўзбекистонлик талабаларга қитъадаги нуфузли спорт фестивалларидан бири бўлган U-19 Осиё чемпионати ташкилий ишларига ўз ҳиссасини қўшиш учун қулай имкониятдир.

Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги стадионларда ўтадиган мазкур чемпионатга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларида 200 нафарга яқин кўнгилли талабалар қатнашиши режалаштирилган.

Кўнгиллилар Медиа ва телетрансляция, меҳмондўстлик хизмати, таржимонлик ва допинг назорати каби соҳаларда ёрдам кўрсатадилар.

Рўйхатдан ўтиш миллати ва жинси, этник келиб чиқишидан қатъи назар, ҳозирги пайтда Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларининг бирида яшовчи барча талабалар учун очиқдир.

Талаблар:
– Номзод ўзи таҳсил олаётган университет ёки коллежда биринчи курсни тамомлаган;
– камида 18 ёшга тўлган;
– инглиз тилни мукаммал билиши, етарли сўз бойлигига ва равон нутқга эга;
– юксак маданиятли, халқлар-маданиятлараро мулоқотни тушунадиган хушмуомала ва меҳмондўст;
– турли касбий кўникмаларга эга бўлган ёш, ғайратли, фидойи ва меҳнатсевар бўлиши лозим.

Номзодларнинг ушбу соҳадаги тажрибаси, иккинчи чет тилини (корейс, хитой, араб, япон) билиши қўшимча афзаллик ҳисобланади.

Кўнгиллилар дастур давомида қуйидагиларга эга бўлишади:
– Кўнгиллилар учун униформа;
– Бепул овқатланиш;
– Эсдалик совғалари;
– Ташкилий қўмита транспортидан бепул фойдаланиш;
– Бебаҳо тажриба;
– Янги дўстлар;
– Дастурни тамомлаганлик тўғрисида диплом.

Рўйхатдан ўтиш жараёни:
Сизнинг йўлингиздаги биринчи қадам – 2020 йил 6 сентябрдан кечиктирмай мана бу ерда рўйхатдан ўтиш.

Онлайн сўровномани тўлдириш учун 10 дақиқа вақт кетади. Шунингдек, пасспорт нусхаси (электрон) ва фотосуратингизни жойлашингиз зарур бўлади.

Сўнгра бўлажак кўнгиллиларни танлаш жараёни бошланади. Даставвал, U-19 Осиё чемпионати Ташкилий қўмитаси (LOC) жамоаси аризаларни кўриб чиқади ва номзодларнинг мезонларга мос келишини ҳал қилади.

Шундан сўнг, танлаб олинган номзодлар Ўзбекистон футбол ассоциациясида суҳбатга чақирилади. Тошкент шаҳрига кела олмайдиган талабалар учун Скйпе орқали онлайн интервю ташкил этилади.

Якуний суҳбатдан ўтган кўнгиллилар ҳақида 2020 йил 15 сентябргача ахборот берилади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун тренинг машғулотлари уюштирилади. Машғулотлар ҳақидаги маълумотлар электрон почта ёки Телеграм мессенжери орқали юборилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика