RU

Последние новости

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  1 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   44 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

U-17 ЖЧ. Англия ҳақида нималарни билиш лозим? Новости

U-17 ЖЧ. Англия ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионати доирасида нимчорак финал учрашувини ўтказади.

Жаҳон чемпионатларидаги иштирок

Футбол ватани мусобақада иштирок этиш борасида мақтана олмайди. Инглизлар учун Индонезиядаги турнир бешинчиси саналади. Шунга қарамай, европаликлар 2017 йил Ҳиндистон яшил майдонларида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолибига айланган. Ўша мусобақанинг "Олтин тўп"ини бугунги кунда "Манчестер Сити" юлдузларидан бирига айланган Фил Фоден қўлга киритган.

Саралаш босқичи

Англия Европа чемпионати орқали мундиал йўлланмасини қўлга киритган беш жамоадан бири бўлди. Гуруҳ босқичида Хорватия (1:0), Нидерландия (4:1) ва Швейцария (0:0) билан қарама-қаршиликда 1-ўринни эгаллаган англияликлар чорак финалдаёқ Францияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ сўнгги йўлланма учун ўтиш ўйинида Швейцария (4:2) мағлуб этилди.

Таркиб

Райан Гарри мундиалга қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дарвозабонлар

СЕТФОРД Томми (Аякс, Нидерландия), КУРД Тедди (Хэштег Юнайтед), ХЕРРИК Финли (Вест Ҳэм).

Ҳимоячилар

АЧЕМПОНГ Жош-Ко (Челси), Мегма Жойден (Саутгемптон), СЭМЮЭЛ ЛАКИЛ (Манчестер Сити), Сэмюэлс-Смит Ише (Челси), Мюррей-Кэмпбелл Харрисон (Челси), ЖОНСОН Жо (Лутон Таун).

Ярим ҳимоячилар

МАКАЛЛИСТЕР Финли (Манчестер Юнайтед), ГОЛДИНГ Майкл (Челси), АМО-АМЕЯВ Сэм (Саутгемптон), ДЕННИ Рейсс (Челси), ЛЬЮИС-СКЕЛЛИ Майлз (Арсенал), РИГГ Крис (Сандерленд).

Ҳужумчилар

ДИБЛИНГ Тайлер (Сандерленд), ОБОАВВОДУО Жастин (Манчестер Сити), НДАЛА Жоэл (Манчестер Сити), СТИВЕНС Арчи (Рейнджерс, Шотландия), УОРХЕРСТ Мэтти (Манчестер Сити), НВАНЕРИ Итан (Арсенал).

Жорий мусобақадаги иштирок

"C" гуруҳидан жой олган Англия дастлабки турда Янги Каледония дарвозасига жавобсиз ўнта тўп киритди. 2-турда эса Эрон 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Инглизлар сўнгги ўйинда Бразилияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганига қарамай, тўплар нисбатига кўра, гуруҳ ғолибига айланди.

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Англия U-17 мураббийи қандай фикрда?

"Ўзбекистон кучли жамоа, улар жуда яхши ўйин услубига эга, мураббийи ҳам тажрибали ҳисобланади. Биз рақибнинг гуруҳ босқичидаги ўйинларини томоша қилдик ва уларнинг кучли ўйин кўрсатишини билиб олдик. Бўлажак ўйин эмоцияларга бой бўлади ва биз бу учрашувни интиқлик билан кутяпмиз," деди 40 ёшли мутахассис Райан Гарри.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика