RU

Последние новости

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  4 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  4 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  44 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади? Новости

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?

Шу йилнинг 14 март куни ФИФА расмий маълумот берди.

Ушбу маълумотга кўра, U-17 Жаҳон чемпионати бундан буён ҳар икки йилда бир марта эмас, балки ҳар йил ўтказиб келинади ва 2025-2029 йиллар оралиғида мусобақага фақат Қатар мезбонлик қилади.

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиб, ўз олдига қўйилган вазифани уддалади ва Осиё чемпионати иштирокчисига айланди.

U-17 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади. Бу мусобақага ўсмирларимизни Ислом Исмоилов тайёрлайди. Мусобақага ҳали қуръа ташлангани йўқ, бизга маълум бўлишича, декабрь ойида қуръа ташланади. Шуниси аниқки, қуръа жараёнида Ўзбекистон 1-саватчадан жой олади.

1-саватча: Саудия Арабистони (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон.
2-саватча: Эрон, Яман, Австралия, Таиланд.
3-саватча: Афғонистон, Тожикистон, Хитой, Вьетнам.
4-саватча: Индонезия, Уммон, БАА, КХДР.

Яна ФИФАнинг хабарига қайтамиз. 2025 йилдан бошлаб U-17 Жаҳон чемпионатида умумий ҳисобда 48 та жамоа қатнашади. Қатар мезбонлигини ҳисобга олсак, U-17 Осиё чемпионати кичик мундиалга борадиган яна 8 жамоани аниқлаб беради.

Биламизки, аввалги U-17 Жаҳон чемпионатларида Осиёдан тўртта жамоа қатнашиб келарди, энди бўлса иштирокчилар сони ошди. Қатар - мезбон, шу билан бирга бу жамоа U-17 Осиё чемпионатида қатнашмайди. Фақат битта саволга жавоб топиш қоляпти: ФИФА қайси тартибга кўра Осиёдан 8 та жамоани аниқлаб олади?

U-17 Осиё чемпионати регламентида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган. Эҳтимол декабрь ойидаги қуръа маросимида ОФК маълумот берар. Агар жамоалар 4 тадан тўрт гуруҳга бўлинишини ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқишини ҳисобга олсак, балки кейинги босқичга чиқадиган 8 жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлар.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика