RU

Последние новости

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  78 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  15 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

U-17 Жаҳон чемпионати. Янгича форматда ўтказиладиган мундиал ҳақида Новости

U-17 Жаҳон чемпионати. Янгича форматда ўтказиладиган мундиал ҳақида

Ислом Исмоилов шогирдлари иштирок этадиган U-17 Жаҳон чемпионатининг янгича формати билан танишамиз.

U-17 терма жамоамиз Саудия Арабистони майдонларида ўтказилаётган Осиё Кубогидаги иштирокини давом эттирмоқда. Куни кеча Ислом Исмоилов шогирдлари чорак финал доирасида БАА терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Финал остонасида КХДР ёки Индонезия бизга рақиблик қилади.

Терма жамоамиз аллақачон мундиал йўлланмасини ҳал этиб бўлган. Ўсмирларимиз гуруҳ босқичининг 2-турида Чин юрти вакилларини 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши маълум бўлган эди.



Янгича мундиал

2024 йилнинг 14 март кунида ўтказилган ФИФА Конгрессида расмий кенгаш U-17 Жаҳон чемпионати 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилишини эълон қилганди. Ўсмирлар ўртасидаги мундиал авваллари ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилар эди. Эндиликда мусобақада 24 та эмас, балки 48 та терма жамоа иштирок этади. 

Ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг дастлабки тўрт мусобақасига, яъни 2025 йилдан бошлаб 2029 йилга қадар Қатар мезбонлик қилади. Бу қарор мамлакатнинг ривожланган инфратузилмаси ва йирик футбол мусобақаларини ташкил этишдаги катта тажрибаси билан боғлиқ.



Иштирокчилар сони кўпайгани туфайли саралаш мусобақасида ҳам бир нечта ўзгаришлар рўй берди. Масалан, аввалги йиллари Осиёга тўртта йўлланма берилган бўлса, эндиликда "чипта"лар сони 8 та етди. Бу дегани гуруҳдан чиққан барча 8 жамоа ЖЧ йўлланмасига ҳам эга бўлади. Айнан шу ўзгариш туфайли терма жамоамиз гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувда муваффақиятли иштирок этганидан сўнг мундиал йўлланмасига эга чиқди.


Мусобақа формати

Мундиалда иштирок этадиган барча жамоаларнинг номи ҳам аниқ бўлиб улгурди.

Осиё: Қатар(мезбон), Индонезия, Япония, КХДР, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Тожикистон, БАА ва Ўзбекистон.

Африка: Буркина-Фасо, Кот-д’Ивуар, Миср, Мали, Марокаш, Сенегал, Жанубий Африка, Тунис, Уганда, Замбия.

Конкакаф: Канада, Коста-Рика, Эль-Сальвадор, Гаити, Гондурас, Мексика, Панама, АҚШ.

Жанубий Америка: Боливия, Бразилия, Чили, Колумбия, Парагвай, Венесуэла, Аргентина.

Океания: Фижи, Янги Каледония, Янги Зеландия.

Европа: Австрия, Бельгия, Хорватия, Чехия, Англия, Франция, Германия, Италия, Португалия, Ирландия Республикаси, Швейцария.



Энди эса янгиланган мусобақа форматига эътибор қаратсак. Жаҳон чемпионати 3-27 ноябрь саналарида Қатар майдонларида ўтказилади. Қуръа санаси ва мусобақага мезбонлик қиладиган стадионлар ҳали эълон қилинмади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган 48 терма жамоа тўрт жамоадан иборат 12 та гуруҳга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта жамоа 1/32 финалга йўл олади. 1/32 финалдан бошлаб мусобақа тўғридан-тўғри тарк этиш тизимида давом эттирилади.

Қизиғи шундаки, плей-офф босқичидаги учрашувларнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаса, ғолиб жамоа номи пенальтилар серияси орқали аниқланади. Мусобақа давомида қўшимча таймларга мурожаат этилмайди.



Гуруҳ босқичи якунлангандан сўнг бир гуруҳдаги икки ёки ундан ортиқ жамоаларнинг очколари сони тенг бўлса, мусобақа жадвалидаги ўринларни аниқлаш учун қуйидаги мезонлар белгиланган тартибда қўлланади: 

А) Ўзаро ўйинда тўпланган очколар сони;

Б) Ўзаро ўйиндаги энг яхши тўп фарқи;

С) Ўзаро ўйинда урилган голларнинг энг кўп миқдори.


Гуруҳларда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта жамоа қуйидаги мезонларга кўра аниқланади:

А) Гуруҳ босқичида тўпланган энг кўп очко;

Б) Гуруҳ босқичидаги тўплар фарқи;

С) Гуруҳ босқичида киритилган энг кўп голлар сони;

Д) Жамоалардаги интизомининг энг юқори рейтинги (сариқ ва қизил карточкалар)

Е) ФИФА томонидан ўтказиладиган қуръа.


Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика